date

2025 йилнинг энг қудратли машиналари эълон қилинди(топ-20)

2025 йилнинг энг қудратли машиналари эълон қилинди(топ-20)

2025 йилда дунё автосаноатида технологик тараққиёт яна бир босқичга кўтарилди. Замонавий автомобиль ишлаб чиқарувчилари нафақат юриш масофаси ва тежамкорлик, балки юқори от кучига эга қулай, экологик тоза ва шиддаткор транспорт воситаларини тақдим этишди.

Motor1 нашри маълумотларига асосан тузилган топ-20 рейтинг нафақат бензинли, балки гибрид ва тўлиқ электр қувватида ишловчи замонавий автомобилларни ўз ичига олди. Қизиғи шундаки, дастлабки учта ўринни электромобил ва гибридлар эгаллади — бу дунёда экологик транспорт воситаларига бўлган қизиқиш қандай ўсиб бораётганини кўрсатади.

1-ўрин – Koenigsegg Gemera (Швеция): 2300 от кучига эга бўлган ушбу гибрид флагман дунёдаги энг қудратли машина сифатида тан олинди.
2-ўрин – Rimac Nevera R (Хорватия): 2107 от кучи билан дунёни ларзага солаётган тўлиқ электр гиперкар.
3-ўрин – Aspark Owl (Япония): Электромобиллар ичидаги яна бир юлдуз — 1984 от кучи.

Рейтингда McLaren, Bugatti, Ferrari, Tesla ва бошқа етакчи брендлар ҳам бор. Баъзи моделлар нафақат юқори от кучи, балки 0 дан 100 км/соатга етиб боришдаги реактив тезлиги билан ҳам ҳайратга солмоқда.

Автомобиль технологиялари тараққиёти давом этаётган бир пайтда, от кучларининг бундай даражада ўсиши нафақат спорт ишқибозлари, балки муҳандислик олами учун ҳам муҳим воқеадир.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » 2025 йилнинг энг қудратли машиналари эълон қилинди(топ-20)