2025 йилнинг январ–август ойларида Ўзбекистонда авто ва мототранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ҳажми 10,9 трлн сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,1 фоизга ўсган. Миллий статистика қўмитаси бу маълумотни расман тасдиқлади.
Ҳудудлар кесимида энг кўп сарф Тошкент шаҳрида бўлиб, у ерда 2 трлн сўм сарфланган. Самарқанд вилояти 1,2 трлн сўм, Фарғона вилояти 1,1 трлн сўм, ва Наманган вилояти 1 трлн сўм маблағ сарфлаган. Қорақалпоғистон Республикаси 886,9 млрд сўм билан кейинги ўринда, Қашқадарё вилояти эса 860,5 млрд сўм сарфлаб, юқори фаолликни кўрсатган.
Тошкент вилояти 777,9 млрд сўм, Андижон вилояти 717 млрд сўм, Бухоро 582 млрд сўм ва Хоразм 594,9 млрд сўм сарфлаган. Сирдарё, Жиззах, Навоий ва Сурхондарё вилоятлари ҳам таъмирлашга мувофиқ маблағ ажратган, энг кам сарф Сурхондарёда 102,1 млрд сўмни ташкил этган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!