date

Автомобилларни таъмирлаш учун қанча маблағ сарфланди?

Автомобилларни таъмирлаш учун қанча маблағ сарфланди?

2025 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистонда авто ва мототранспорт воситаларини техник хизматдан ўтказиш ва таъмирлаш бўйича 10,9 трлн сўм сарфланган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10,1 фоизга ўсган.

Техника таъмирлаш хизматлари ҳудудлар бўйича тақсимланиши қуйидагича:

1.Тошкент шаҳри – 2 трлн сўм;

2.Самарқанд вилояти – 1,2 трлн сўм;

3.Фарғона вилояти – 1,1 трлн сўм;

4.Наманган вилояти – 1 трлн сўм;

5.Қорақалпоғистон Респ. – 886,9 млрд сўм;

6.Қашқадарё вилояти – 860,5 млрд сўм;

7.Тошкент вилояти – 777,9 млрд сўм;

8.Андижон вилояти – 717 млрд сўм;

9.Бухоро вилояти – 582 млрд сўм;

10.Хоразм вилояти – 594,9 млрд сўм;

11.Сирдарё вилояти – 438,2 млрд сўм;

12.Жиззах вилояти – 409 млрд сўм;

13.Навоий вилояти – 240,6 млрд сўм;

14.Сурхондарё вилояти – 102,1 млрд сўм.

Йил давомида техник хизмат кўрсатиш соҳасидаги сарф-харажатлар ўсишни давом эттирмоқда, бу эса автомобиль таъмири ва хизмат кўрсатишдаги талабнинг ортиб бораётганини кўрсатади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Автомобилларни таъмирлаш учун қанча маблағ сарфланди?