Мюнхен халқаро аэропортида номаълум дронлар пайдо бўлгани учун парвозлар вақтинча тўхтатилди. 17 та рейс бекор қилинди, 15 та самолёт эса бошқа шаҳарларга йўналтирилди. Қарийб 3 минг йўловчи бундан зарар кўрди.
Полиция маълумотига кўра, дронлар кечқурун икки марта кўринган. Уларнинг қаердан учирилгани ҳозирча номаълум.
Яқинда Европанинг бошқа аэропортларида ҳам шундай ҳолатлар қайд этилган. Копенгаген ва Осло аэропортлари ҳам дронлар сабабли вақтинча ёпилган эди.
Мюнхен аэропортида қолиб кетган йўловчилар учун ётоқ жойлари ва енгил таомлар тақдим этилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар