Эскирган автомобилларни топширганларга янги автокредит фоизи қоплаб берилади

2026 йил 1 августдан бошлаб, “trade-in” дастури доирасида эскирган автотранспорт воситаларини топширган жисмоний ва юридик шахсларга янги автомобиль харид қилиш учун автокредит фоизининг бир қисми қоплаб берилади.
Ушбу ташаббус маҳаллий аҳолига автомобилларни янгилаш жараёнини рағбатлантириш ва экологик барқарорликни таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда. Шунингдек, дастур янги транспорт воситаларига ўтишда харажатларни камайтириш орқали аҳолининг молиявий юки энгил бўлишини кўзда тутади.
Бундан ташқари, 2026 йил якунига қадар “Экологик транспорт” тизими доирасида Тошкент шаҳрининг ҳудуди экологик хавфсизлик ва транспорт оқимини тартибга солиш мақсадида “қизил”, “сариқ” ва “яшил” зоналарга ажратиб чиқилади. Бу орқали шаҳар ичидаги транспорт ҳаракатини оптималлаштириш, ҳаво сифатини яхшилаш ва тирбандликни камайтириш кўзда тутилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!