date

Энди йўл қоидаларини бузганлик учун жазони автомобиль эгаси эмас, ҳайдовчи тўлайди

Энди йўл қоидаларини бузганлик учун жазони автомобиль эгаси эмас, ҳайдовчи тўлайди

Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик энди автомобиль эгасидан ҳайдовчига ўтказиладиган тартиб жорий этилди. Ушбу ўзгариш 30 мартдаги Ҳукумат қарори билан белгиланди.

Янги тартибга кўра, 2026 йил 1 апрелидан бошлаб, агар транспорт воситаси бошқа шахсга фуқаролик-ҳуқуқий асосда бошқариш учун берилган бўлса, қоидабузарлик учун жарима автомобилни бошқараётган шахсга расмийлаштирилади.

Бунинг учун транспорт эгаси ва ҳайдовчи ўртасидаги муносабатлар расман қайд этилади, шунингдек, жавобгарлик ҳам аниқ белгиланган бўлади. Эгаси Давлат хизматлари портали ёки махсус мобил илова орқали ариза юбориб, бошқарув ҳуқуқини бериш муддати ва шахсий маълумотларни кўрсатади.

Ҳайдовчи эса электрон сўровномани тасдиқлайди ва қоидабузарлик юз берганда жавобгарликни ўз зиммасига олишини электрон шаклда розилик билан тасдиқлайди. Бу жараён электрон рақамли имзо, Mobile-ID ёки Face-ID орқали амалга оширилади.

Шунингдек, ушбу хизматдан фойдаланиш учун белгиланган йиғим мавжуд бўлиб, у базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизига тенг қилиб белгиланган.

Бундан ташқари, қарор билан автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси 5 йил муддатга берилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Авто » Энди йўл қоидаларини бузганлик учун жазони автомобиль эгаси эмас, ҳайдовчи тўлайди