Жаекоо Ж8 кроссовери Россия бозорида 15 мингта сотув кўрсаткичига эришди

Россия бозорида сотувлар бошланганидан буён Жаекоо Ж8 кроссовери 15 мингдан ортиқ харидорга эга бўлди. Бу ҳақда Омода/Жаекоо брендининг матбуот хизмати маълумот берди. Компания вакилларининг таъкидлашича, моделнинг муваффақиятига унинг 249 от кучига эга 2 литрли кучли турбомотор ва аъло даражадаги ҳаракатланиш хусусиятлари асосий сабаб бўлган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Автомобилнинг юқори комплектациялари тортиш векторини бошқариш функциясига эга (Торқуе Векторинг) интеллектуал тўлиқ узатмали тизим билан жиҳозланган. Жаекоо Ж8 тизимининг анъанавий АWD тизимларидан фарқи шундаки, унда орқа дифференциал ярим ўқларида иккита мустақил муфта қўлланилган. Бу эса бурилишларда барқарорликни сезиларли даражада оширади.
Торқуе Векторинг тизими амортизаторлар қаттиқлигини ўзгартира оладиган фаол подвеска билан тўлдирилган. 15 та датчик билан жиҳозланган ушбу тизим йўл шароитларига тезда мослашиб, ҳатто нотекис жойларда ҳам максимал қулайликни таъминлайди. Шунингдек, модел турли вазифалар учун 7 хил адаптив ҳайдаш режимига эга.
Жаекоо Ж8 кроссовери замонавий технологик жиҳозлар билан ҳам ажралиб туради. Автомобил салонида умумий диагонали 24,6 дюймли ҲД-дисплейлар, Snapdragon 8155 процессори, проекцион дисплей, светодиодли ёритиш тизими ҳамда 14 тагача динамикдан иборат премиум аудио тизим ўрнатилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!