Савол: Шевроле русумли автоуловлар белгиси насронийларнинг хочига ўхшаб кетади. Бундай кўринишга эга белги мусулмоннинг шахсий уловида ўрнатилган бўлиши жоизми?
Жавоб: Шевроле автоуловларида хочнусха белгининг ўрнатилишининг ўз тарихи бор. Бу ҳақдаги ривоятларнинг энг машҳурига кўра Шевроленинг “капалакнусха галстук”ли белгиси биринчи бор 1913 йилда ишлатилган. Компания ҳаммуассисларидан бири, инженер Уильям Дерант Париж меҳмонхоналаридан бири деворларида капалак нусха галстук тасвирланган зарқоғозларни кўриб, ундан бир парчани йиртиб олади ва ушбу шаклни ўзлари ишлаб чиқарадиган автоуловларга белги қилишни дўстларига тавсия этади. Демак бу белгининг хочга алоқаси йўқ экан.
Қолаверса ҳар бир ҳоч шаклли нарсаларни насронийларнинг ҳочи деяверсак, унда ҳаётимизни жуда қийин қилиб оламиз. Чунки чорраҳалар, симёғочлар, тепадан қарагандаги бинолар, либосларимиздаги кесишган чизиқлар ва яна қанчалаб нарсалар ушбу белгига ўхшаб кетади.
Бугунги кунда мусулмонларнинг нарсаларда ҳоч қидиришдан кўра муҳим ишлари бисёр. Шаклга эмас, мазмунга қараш оқилларнинг иши.
Валлоҳу аълам.
Мубашшир Аҳмад
Maнба: azon.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда