20:32 / 13.03.2018
13 945

Автотранспорт учун давлат божи камайтирилди. Нима ўзгарди?

Автотранспорт учун давлат божи камайтирилди. Нима ўзгарди?
«Автотранспорт билан боғлиқ шартнома ва ишончномаларни нотариал тасдиқлаш бўйича давлат божлари ўзгартирилганлиги ҳақида маълумот берсангиз».

— Инсон ҳаётида ҳар куни турли амалиётларга дуч келиши табиий. Кимдир янги уй, кимдир машина сотиб олади. Табиийки, бу олди-бердиларни нотариал идора орқали расмийлаштиргач, мулк эгаси эканлигини ҳис этиб, хотиржам бўлади. Аввал бу борадаги қонунчиликнинг афзал томонлари билан бирга фуқароларга малол келадиган жиҳатлари ҳам йўқ эмас эди. Масалан, автотранспорт билан боғлиқ ишончномаларни яқин қариндошга нотариал тасдиқлаш учун давлат божи 2018 йил 1 мартгача 172240 сўм бўлган бўлса, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 123-қарорига биноан 1 мартдан бошлаб 86120 сўм этиб белгиланди.

Шунингдек, автомашинани бошқариш ёки сотиш ҳуқуқи билан ишончномаларни яқин қариндошларга берганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари, бегона шахсларга берганлик учун эса энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланди. Бунда бож миқдори 1,7 баравар арзонлашди; автомашиналарнинг олди-сотди, ҳадя ва айирбошлаш шартномаларини тасдиқлаганлик учун бож, автомашина чет элда ёки мамлакатимизда ишлаб чиқарилганлигидан қатъи назар, бир хил белгиланди ва унинг миқдори ўртача 2-5 баравар арзонлашди.

Шунингдек, ушбу қарор билан автотранспорт олди-сотди шартномасини нотариал тасдиқлаганлик учун давлат божи ставкалари ҳам кескин камайтирилди. Масалан, жорий йилнинг 1 мартигача ишлаб чиқарилганига уч йилдан ошмаган «Матиз» машинаси учун 843976 сўм бўлган бўлса, 1 мартдан бошлаб, 688960 сўм бож ундириладиган бўлди. «КамАЗ» машинасининг олди-сотди шартномасини нотариал тасдиқлаганлик учун бож 1 мартгача 3617040 сўм бўлган бўлса, 1 мартдан бошлаб 1722400 сўм этиб белгиланди.
Тоҳир Эргашев,
нотариус

Манба: Xabar.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Автотранспорт учун давлат божи камайтирилди. Нима ўзгарди?