"Энг ишончли автомобиллар" рейтинги тузилди

  • 30-10-2018, 17:25
  • 1 930
  • Авто
  • "Энг ишончли автомобиллар" рейтинги тузилди
    Фото: «Consumer Reports»
    Дунёдаги энг ишончли автомобиллар — японларники. Дунёнинг етакчи автомобиль брендлари орасида тадқиқот ўтказган АҚШнинг «Consumer Reports» нашри шундай хулосага келди.

    Ишончлилик рейтингида биринчи ва иккинчи қаторларни «Lexus» ва «Toyota» эгаллади. Бу икки компания олти йилдан бери етакчиликни бошқаларга бермаяпти. Бу русумдаги машиналар 100 баллик тизимда 78 ва 76 балл тўплади. Учинчи ўринда яна бир япон машинаси — «Mazda».

    Кейинги ўринларда — «Subaru», «Kia» ҳамда «Infiniti». Экспертлар «Infiniti» тикланганини, «Q50» седани ва «QX60» йўл танламаси ўрта даражагача яхшиланганини таъкидлашган.

    «ТОП-10»га, шунингдек, «Аudi», «BMW» ҳамда «Hyundai» кирган. Қолаверса, «Tesla», «Cadillac» ва «Volvo» ҳам энг ишончли автомобиллар рейтингида.

    Рейтингни тузишда 500 минг нафардан ортиқ автомобиль эгаларининг фикрлари ўрганилди.

    » » "Энг ишончли автомобиллар" рейтинги тузилди