
Ўзбекистон 2019 йилнинг январь-апрель ойларида 79,6 мингдан зиёд енгил автомобиллар ишлаб чиқарди, бу эса 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 49,6% га кўп демакдир.
Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, юк автомобилларини ишлаб чиқариш ҳажми ҳисобот даврида 2 карра ортган ва 1719 донани ташкил этган.
Ўзбекистон 2019 йилнинг январ-апрель ойларида 593 дона автобус ишлаб чиқарган, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,1 марта кўпдир.
Автомобил двигателлари ишлаб чиқарилиши ҳажми 2019 йилнинг январ-апрель ойларида 63,76 минг донани ташкил қилган. 2018 йилнинг январига таққослаганда, бу кўрсаткичда ўсиш миқдори 56,4% ни ташкил этган.
2019 йилнинг январ-апрель ойларида тракторларни ишлаб чиқариш ҳажми 164 донани ташкил этган, бу эса 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 79,7% га кам демакдир.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар