
“Ўзавтосаноат” АЖ шу йил 25 декабрь куни Тошкентда Chevrolet'нинг 4 та янги моделини тақдим этишини эьлон қилди. Бу ҳақда Spot нашри хабар бермоқда.
"Илғор технологиялардан фойдаланиш ва жозибали дизайни туфайли ушбу моделлар барча кутганидан ҳам ажойиб ва ҳатто энг замонавийларини ажаблантиради", дейилади компания таклифида.
Спот манбасининг айтишича, гап Chevrolet'нинг янги моделлари: Equinox, Traverse, Trailblazer ва Onix ҳақида кетмоқда.
Инстаграмдаги uzauto_official саҳифасида Chevrolet Trailblazer автомобили расми чоп этилган ва унга "Тез кунда..." дея изоҳ қолдирилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар