14:40 / 04.01.2020
4 450

«Ўзавтосаноат» АЖ 2019 йилда қанча енгил автомобиль ишлаб чиқарганини маълум қилди

«Ўзавтосаноат» АЖ 2019 йилда қанча енгил автомобиль ишлаб чиқарганини маълум қилди
«Ўзавтосаноат» АЖ ахборот хизмати 2019 йилда Ўзбекистонда жами 271 098 дона автомобиль ишлаб чиқарилганини маълум қилди.
Акциядорлик жамиятининг Telegram-каналида берилган маълумотларга кўра 2018 йилда ушбу рақам 220 667 тани ташкил қилган.

Аввал «Ўзавтосаноат» UzAuto Motors компаниясининг Хоразм филиали ишлаб чиқариш тармоғи конвееридан 200 мингинчи автомобиль чиққани, ушбу автомобилнинг Damas русумига тегишли эканини хабар қилган эди.

2019 йил 25 декабрда UzAuto Motors компанияси Тошкентда Chevrolet’нинг тўртта янги модели — Tahoe, Traverse, Trailblazer ва Equinox’нинг тақдимотини ўтказган эди. Шу куннинг ўзида ушбу тўртта янги йўлтанламаснинг тахминий нархлари, яъни Chevrolet Equinox автомобили 32—35 минг доллар, Chevrolet Traverse 38—45 минг доллар, Trailblazer 50—60 минг доллар ва Chevrolet Tahoe 85—90 минг доллар эквивалентида экани айтилган.

2019 йил 27 декабрда Equinox: бошланғич нархи — 225 652 174 сўм (23,7 минг доллар)дан, Redline LT комплектацияси — 303 478 261 сўм (31,9 минг доллар), Trailblazer: бошланғич нархи — 264 347 826 сўм (27,7 минг доллар)дан, LTZ комплектацияси — 346 086 957 сўм (36,3 минг доллар), Traverse: бошланғич нархи — 404 173 913 сўм (42,4 минг доллар)дан, Premier комплектацияси: 518 260 870 сўм (54,4 минг доллар), Tahoe: бошланғич нархи — 517 391 304 сўм (54,3 минг доллар)дан, Premier комплектацияси: 691 304 348 сўм (72,6 минг доллар) эканлиги расман эълон қилинган эди.

2019 йил 29 декабрь куни UzAuto Motors савдонинг илк кунида 85 дона Tahoe, Traverse, Trailblazer ва Equinox бўйича шартнома тузгани, Trailblazer ва Equinox автомобиллари учун UzAuto Motors’нинг барча дилерларида шартнома имзолаш мумкинлиги, Tahoe ҳамда Traverse автомобиллари учун шартномалар эса Тошкент вилоятидаги «Nurafshon Autocentre» автосалонида мавжудлиги ҳақида хабар қилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » «Ўзавтосаноат» АЖ 2019 йилда қанча енгил автомобиль ишлаб чиқарганини маълум қилди