Фото: «Samauto.uz»
2019 йил охирида Тошкент шаҳрида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган илк Isuzu D-Мах пикапи тақдимоти ўтказилган эди. Автомобиллар еттита ранг ва еттита модификацияда тақдим этилмоқда.
Автомобилларга олдиндан буюртма қилиш 2019 йилнинг декабрида, сотиш жараёни эса 2020 йилнинг январида бошланиши айтилган эди.
Пикаплар экологик тозалиги ва тежамкорлиги билан ажралиб турувчи дизель ёқилғисида ишлайди.
Spot’нинг ёзишича, ўзбекистонликлар учун учта модификацияда таклиф этилмоқда:
D-Мах SAHAR. Икки йўловчи жойига эга бир қаторли кабина. Двигатель ҳажми 2,5 литр, механик узатмалар қутиси — 270 миллион сўм.
D-Мах ОKSUS. Тўрт йўловчи ўрнига эга икки қаторли кабина. Двигатель ҳажми 2,5 литр, механик узатмалар қутиси — 340 миллион сўм.
D-Мах IRBIS. Тўрт йўловчи ўрнига эга икки қаторли кабина. Двигатель ҳажми 3 литр, автоматик узатмалар қутиси — 380 миллион сўм.
Ўзбекистонда пикаплар савдоси билан Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Урганчда жойлашган саккизта дилерлик марказлари шуғулланади.
«20—24 январь кунлари SamAuto заводи биринчи марта янги автомобилларни ўз эгаларига топширди. Биринчи партияда тўққизта пикап бор эди. Харидорлар D-Мах IRBIS модификациясига кўпроқ буюртма берди», — дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?