Фото: Autocar
Британиянинг Land Rover компанияси янги авлод улкан йўлтанламасини тайёрламоқда ва у 2021 йилдан бозорларга чиқади, деб хабар берди Autorambler.
Бешинчи авлод моделининг серияолди кузов панели прототипи камуфляж остида синов йўлагига чиқди. Маълумотларга кўра, янги модель устида ишлар кечиктирилмаган ва у 2021 йилнинг охирига бориб дилерлик салонларида пайдо бўлиши керак.
Модель дизайни ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ, бироқ концепциясининг умумий тузилиши очиқ-ойдин — автомобиль ўзидан олдинги «аждоди» каби бўлади ва кўзга ташланувчанликни сақлаб қолади. Прототипда моделнинг анча кенг олд ва орқа томони, шунингдек, кенгайирилган ғилдираклар ёйини кўриш мумкин.
Янги Range Rover замонавий модель каби стандарт ва кенгайтирилган ғилдираклар базаси билан ишлаб чиқарилади. Унинг асосини турли автомобиллар, жумладан, гибрид ва электрокарлар учун яратилган Modular Longitudinal Architecture (MLD) шассиси ташкил этади. Яқин Шарқ ва АҚШ каби давлатларга 4,4 литрли V8 двигатели ўрнатилган моделлари тақдим этилади.
Фото: Autocar
Бошқа минтақа харидорлари учун эса гибрид версиялари, хусусан, электромоторли plug-in, шунингдек, тўлиқ электр қувватида ишловчи йўлтанламас Осиё бозорлари учун таклиф этилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди