07:00 / 08.07.2020
1 683

Тesla янги рекорд ўрнатди

Тesla янги рекорд ўрнатди
Америкалик тадбиркор Илон Маскнинг Тesla компанияси капиталлашуви қаторасига 5 кун давомида кунига ўртача 14 млрд доллардан ошиб бориб, қиймати ўсиши борасида янги рекорд ўрнатди.

Bloomberg ахборот агентлигининг ёзишича, корхона капиталлашуви 254,2 млрд долларга етган. У 5 кун давомида “Детройт учлиги” деб аталувчи АҚШнинг учта етакчи автомобилсозлик компанияси - General Motors, Ford Motor ва Fiat Chrysler’нинг умумий капиталлашувига тенг қийматга қимматлашган.

Tesla 2 июлда жорий йилнинг 2-чорагида мижозларга 90650 та автомобил етказиб берганини маълум қилган. Ваҳоланки, таҳлилчилар компания 83 мингта автомобил етказиб беришини прогноз қилишган. Экспертларнинг таъкидлашича, Tesla акцияларига компаниянинг инқироздан кейин юқори суръатларда тикланаётгани ҳам ижобий таъсир қилмоқда. Бошқа автомобилсозлик компанияларининг кўрсаткичлари эса аксинча пандемия сабабли қисқармоқда.

Tesla компанияси каапиталлашуви бўйича S&P 500 фонд индексида тақдим қилинган барча 500 компанияни деярли ортда қолдирди. Сўнгги маълумотларга кўра, компания акцияларининг бир донаси нархи 1371 долларга етган.

Tesla акциялари нархи июнда илк бор минг доллардан ошганди ва бунинг эвазига капиталлашуви 185,3 млрд долларга етганди. Таҳлилчилар компаниянинг рекорд даражада қимматлашишини Хитойда Tesla Model 3 моделига талаб ошаётгани билан боғлашмоқда. Умуман олганда, компания акциялари нархи бир йил давомида деярли 5 марта ошган.

Манба: Kun.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)