21:21 / 04.08.2020
4 057

Москвада Lada 4х4 модели ғилдираклар устидаги уйга айлантирилди (фото)

Москвада Lada 4х4 модели ғилдираклар устидаги уйга айлантирилди (фото)
Фото: Lux Form
«АвтоВАЗ» маҳсулотларини қайта ишлаш билан шуғулланувчи Москвадаги Lux Form компанияси Lada 4х4 («ВИС-2346») базасида яратилган автоуйни тақдим этди. Машинанинг минимал нархи 22,4 минг долларни, максимал нархи — 29,4 минг долларни ташкил этади, деб хабар беради Motor.

«Нива»нинг узунлиги 4796 миллиметрни, эни — 1746 миллиметрни, баландлиги эса — 2776 миллиметрни ташкил этади. Машина ичидан бир ўриндиқли диван, йиғма стол, раковинага эга ошхона, газ плитаси ва музлаткич ўрин олган. Кечаси ошхона зонаси трансформер-каравот ҳисобига ётоқхонага айланади.

Фото: Lux Form
Шунингдек, ғилдираклар устидан уй ичидан душ, санузел, гардероб, 220 вольтли розетка, USB разём, беш литрли бойлер, ичимлик суви учун 70 литрли, қўл ювишга мўлжалланган сув учун 40 литрли бочкалар ўрнатилган.

Фото: Lux Form
Автоуй «Нива»нинг 83 от кучига эга стандарт 1,7 литрли двигатели ёрдамида ҳаракатга келади. У эса беш поғонали механик узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади.

Фото: Lux Form

Фото: Lux Form

Фото: Lux Form

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Москвада Lada 4х4 модели ғилдираклар устидаги уйга айлантирилди (фото)