Ўзбекистонда «Labo» автомобили базасида электромобиль яратиш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Kun.uz нашрига «Ўзавтосаноат» қошидаги R&D маркази муҳандиси Фикрет Умеров маълум қилди. Муҳандиснинг айтишича, «Labo»нинг электромодели ишлаб чиқилгач, унинг сарф-харажатлари кескин камаяди. Лойиҳа қиймати 780 млн сўмни ташкил этади.
«Бизнинг марказ томонидан «UzAutoMotors» талабларига мувофиқ равишда миллий электромобилни яратиш, автомобилларни электрлаштириш мўлжал қилиб олинган.
Бунинг учун биринчи бўлиб «Labo» автомобилини танладик. Сабаби, бу автомобиль конструктив нуқтаи назардан енгилроқ ва вилоятларда кенг ишлатилаётган, эксплуатация қилинаётган автомобиль ҳисобланади.
Ушбу автомобиль таннархини тушириш учун унинг конструкция қисмларини максимал даражада сақлаб қолиш ҳаракатидамиз. Бу жараёнда машинанинг ички ёнув двигатели ва узатмалар қутиси олиб ташланади, ўрнига электр двигатель, редуктор ва контроллёр ўрнатилади. Кинематик схема ва уни бошқарадиган эластик бошқарув дастурини ишлаб чиқяпмиз. Шунингдек, бошқарув математик моделини яратяпмиз.
«Labo» электромобилининг бошланғич таннархи 10 минг АҚШ доллари атрофида бўлади. Лекин бу маҳаллийлаштирилмаган ҳолатида шундай. Қиммат, дейиш мумкин. Тўғри, чунки деталлар импорт қилинади. Уни кейинчалик маҳаллий ишлаб чиқаришга қўйиш учун биринчи навбатда иқлим шароитида синовдан ўтказилади. Бу бўйича Ўзбекистон стандарти яратилмаган. Буни ҳам ўзимиз яратишимиз керак. Негаки, бизнинг иқлим Европаникидан кескин фарқ қилади», деди у.
Муҳандиснинг сўзларига кўра, автомобилнинг бир қувватланиши минимал 150 километр, максимал 250 километргача масофага етиши кўзда тутилган. Қувватлаш 220 вольтли токдан бўлса, 4 соатдан 8 соатгача, қувватлаш станциясида эса максимал 1 соат кетади.
«Labo» электромобилини ярим йил ичида яратиш кўзда тутилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди