Фото: EHang
Хитойнинг EHang Holdings Limited компанияси икки ўриндиқли EH216 автоном аэротаксисининг биринчи парвозига оид маълумотлар билан бўлишди. Тарихда биринчи бор бортида одам бўлмаган учиш аппарати шаҳар узра парвоз қилди, деб ёзади Motor.
EHang’дагиларнинг таъкидлашича, 2021 йилнинг февралида бир вақтнинг ўзида иккита EH216 AAV («автоном ҳаво автомобили») Пекиндаги музлаб қолган Янси кўли узра бешта парвозни амалга оширган. Синовлар Цельсий бўйича -14 даража совуқда ўтказилган. Ихтирочиларнинг сўзларига кўра, совуқда ўтказилган тестлар аэротакси хавфсизлиги ва ишончлилигини намойиш этишга ёрдам берган.
Умумий ҳисобда EH216 AAV дунёнинг 8 мамлакати ва 42 та шаҳрида 10 мингдан ортиқ синов парвозларини амалга оширган, жумладан, бортида йўловчилар билан бирга ҳам. Дрон-таксилар нафақат совуқда, балки жазирама саҳрода, туман ва ҳатто тўфон вақтида ҳам синовдан ўтказилган.
Ҳаво мобиллиги соҳасидаги ихтироларга ихтисослашган EHang Пекин узра синов парвозини қўлга киритган биринчи компания ҳисобланади. У синовларни давом эттиради ва учувчисиз бошқариладиган қурилмаларни оммавий ишлаб чиқаришга тайёргарлик кўради, бироқ бунинг учун ҳали регуляторнинг рухсати керак бўлади.
EH216 AAV аэротаксисини яратиш устидаги ишлар 2018 йилда бошланган. У саккизта винтли икки ўриндиққа эга автомобиль бўлиб, узунлиги 5,6 метрни ташкил этади, эни ва баландлиги — 1,8 метрдан. Дроннинг максимал тезлиги соатига 130 километр, парвоз узоқлиги чекланган — 35 километр. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди