23:28 / 10.07.2021
3 378

BMW катта «тешикларсиз» янги 2-Series купесини тақдим этди

BMW катта «тешикларсиз» янги 2-Series купесини тақдим этди

BMW компанияси Гудвуддаги «Тезлик фестивали»да 2-Series купесининг янги авлодини тақдим этди, деб хабар беради Motor1. Автомобиль 4-Series шассисида яратилган ва ўзидан олдинги авлод билан таққослаганда ўлчамлари катталашган. Модель радиатор панжарасининг катта «тешиклари» — янги BMW моделларининг ташриф қоғозига эга бўлмаган.

220и моделига 184 от кучини тақдим этишга қодир икки литрли бензин мотор, 220d’га эса 190 от кучили турбодизель двигатель ўрнатилади. Иккала мотор ҳам саккиз поғонали автомат узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади. М240i хDrive версияси 374 от кучини тақдим этувчи 3,0 литрли двигатель билан жиҳозланади. М240i соатига 100 километр тезликка 4,3 сонияда эришади.

Келажакда BMW компанияси 245 от кучига эга 2,0 литрли мотор ўрнатилган 230i версиясини тақдим этишни режалаштирмоқда. Купе фавқулодда тормозланиш ва «кўр зоналар»да назорат тизимларига эга бўлади. Автомобилнинг юк бўлмаси ўзидан олдинги авлодникига қараганда кичраяди.

Янги модель салони эса кенгайган. Бошланғич жамланмада машина уч зонали иқлим-назорат, 7 дюймли мултимедиа экрани ва муқобил қурилмаларга эга бўлган, топ версиясига эса тўлиқ қурилмалар панели, проекция ва 10,25 дюймли медиатизим дисплейи ўрнатилган.

S-Series купеси BMW’нинг Мексикадаги заводида йиғилади. Россияда машина нархи 45 175 доллардан бошланиши кутилмоқда.
Аввалроқ янги BMW орқани кўришга мўлжалланган анъанавий кўзгу ўрнига проекторларга эга бўлиши тўғрисида хабар берилганди.

Манба: Daryo.uz

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Авто » BMW катта «тешикларсиз» янги 2-Series купесини тақдим этди