UzAuto Motors компанияси Chevrolet Captiva 5 автомобилларини етказиб бериш бўйича шартномаларни тўхтатишни ҳамда олдин тузилган шартномалар бўйича мижозлар пулларини қайтаришини маълум қилди.
“UzAuto Motors” АЖ раҳбарияти ва жамоаси ўз мижозларимиздан келтирилган ноқулайликлар учун чексиз узр сўрайди ҳамда айни пайтдаги вазиятда мижозлари учун қайғуриб, қабул қилинган қарори ягона тўғри қарор эканлигига ишонади.
Мижозлар мурожаатидан кейин 3 кун ичида тузилган шартномалар бўйича тўланган барча маблағлар тўлиқ қайтарилади. Шунингдек, компания қўшимча равишда олдиндан тўлов суммасининг 5 фоизини компенсация сифатида тақдим этади", - дейилган расмий хабарда.
Хабарда айтилишига кўра бундай вазият компания тарихида биринчи бор юз бермоқда, ҳаммасига сабаб - умумжаҳон яримўтказгичлар танқислиги.
Олдин Chevrolet Captiva 5 автомобили учун маблағ киритган харидорларга компания уларнинг хоҳишига қараб Chevrolet Equinox, Tracker, Malibu, Cobalt ёки TrailBlazer моделларини моделларини харид қилиш имконияти таклиф қилинади.
Маълумот учун Chevrolet Captiva 5 атомобиллари Ўзбекистонда 2021 йилнинг сентябрь охирда сотувга чиққан эди. UzAuto Motors Мексидака ишлаб чиқариладиган ушбу автомобилни харидорларга 2022 йилнинг январида етказиб беришни ваъда берган эди. Chevrolet Captiva 5 модели нархи 192 миллиондан 269 миллион сўмгача деб эълон қилинган эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди