Chery Tiggo 7 Pro.
Фото: All Carz
Хитойнинг автомобиль ишлаб чиқарувчи Chery компанияси 2022 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон бозорига кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда компания вакиллари Spot’га маълум қилган.
Дастлаб Pro сериясидаги автомобиллар (Tiggo 8 Pro, Tiggo 7 Pro, Tiggo 4 Pro ва Tiggo 2 Pro) сотувга чиқиши кутилмоқда. Компания айнан қандай моделларни Ўзбекистонга етказиб бермоқчилиги ҳозирча ноаниқ.
Ушбу компания автомобиллари сотилувчи биринчи автосалон Тошкентда очилади. Кейинчалик компания Chery автомобилларини мамлакатнинг яна 7 та шаҳрида тақдим этиш ниятида.
Chery Automobilе Cо 1997 йилда Хитойда ташкил этилган. Компания автомобилларни 80 дан ортиқ мамлакат ва минтақага экспорт қилади, Хитойдан ташқарида 10 та завод, 1500 дан ортиқ чет эл дилерлик марказлари ва хизмат кўрсатиш марказларига эга. Сўнгги 18 йилдан буён Chery енгил автомобиллар экспорти бўйича Хитойда биринчи ўринни эгаллаб келмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи