Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан енгил автомобил импорт қилаётгани маълум бўлди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди. Қўмита маълумотларига кўра, 2021 йилда Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар орасида Хитой етакчилик қилмоқда – 8 880 та машина.
Кейинги ўринлардан 6 472 та автомобил импорт қилинган Корея ва 4 539 та автомобил олиб келинган Россия бормоқда.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидаги кўриниш олди:
Қозоғистон – 4 470 та;
Польша – 1 204 та;
АҚШ – 490 та;
Литва – 428 та;
Таиланд – 250 та;
Германия – 115 та;
Япония – 97 та.
Аввалроқ, 2021 йилда хориждан 27 мингта автомобил олиб кирилгани хабар берилганди.
2021 йилда Ўзбекистон 26 та хорижий давлатлардан қиймати 588,2 млн. АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 27 067 та енгил автомобил импорт қилган.
Енгил автомобиллар импорти 2020 йил билан солиштирилганда 1 348 тага ошган. 2021 йилда 809 та электромобиль импорт қилинган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда