Американинг Variety журнали 2017 йилнинг энг муваффақиятли ва энг омадсиз фильмларини маълум қилди.
Энг яхши натижаларни қўлга киритган картиналар орасидан «Мўъжиза аёл» (120 млн долларлик бюджетга эга бўлгани ҳолда жаҳон прокатида 821 млн доллар), «Ажойиб қизлар» (мос равишда 19 ва 138 млн доллар), «Мўъжиза» (20 млн ва 155 млн доллар) жой олди.
Шунингдек муваффақиятли фильмлар рўйхатида «Нари кет» (4,5 млн ва 254 млн доллар), «У» (35 млн ва 695 млн доллар), «Соҳибжамол ва махлуқ» (160 млн ва 1,26 млрд доллар) ҳам бор.
Бундан ташқари, рўйхатда «Юлдузлар жанги: Сўнгги жедайлар» картинаси қайд этилган. У яқиндагина прокатга чиқарилганига қарамай, жаҳон бўйлаб ишлаб топган маблағлари миқдори 536 млн долларни ташкил этди (бюджети 250 млн долларга тенг бўлган).
2017 йилда омадсизликка юз тутган фильмлар орасида эса «Монстр-траки» (бюджети 125 млн доллар бўлгани ҳолда прокатда 64 млн доллар ишлаб топди), «Қирол Артур қиличи» (мос равишда 175 ва 148 млн доллар), «Валериан ва минг сайёра шаҳри» (180 млн ва 225 млн доллар) қайд этилган.
«Монстр-траки»
Шунингдек муваффақият қозона олмаган картиналар рўйхатида «Қоронғу минора» (60 млн ва 111 млн доллар), «Ваъда» (90 млн ва 8 млн доллар), «Геошторм» (120 млн ва 207 млн доллар) ҳам бор. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
“Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди