1 333
Украинада урушнинг 63-куни: Одессадаги дафн маросими, донбассликларнинг бункерлардаги ҳаёти
Украинада урушнинг 63-куни ўтди. Одессада 23 апрел кунги ҳужум қурбонлари билан видолашув маросими ўтказилди. Россия Запорожьедаги позициясини яхшилашга уринмоқда, аммо йўқотишларга учрамоқда. Донбассда жанглар давом этмоқда. Украина томони Россияни Северодонецкдаги шифохонани ўққа тутиш ва Донецк областидаги Авдеевка шаҳрида фосфорли қурол қўллашда айблади.
«Медуза» маълумотига кўра, май ойи ўрталарида ДХР ва ЛХР Россияга қўшилиш бўйича референдум ўтказмоқчи, Херсон областида эса — ХХР ташкил этилиши режалаштирилган.
Уч ойлик Кира Глодан, унинг онаси Валерия ва бувиси Людмиланинг дафн маросими. Улар 23 апрел куни Одессадаги кўп қаватли турар жой биносига ракета келиб тушиши оқибатида ҳалок бўлган. РФ мудофаа вазирлиги зарбалардан мақсад ҳарбий объект бўлганини маълум қилган.
Stepan Franko / EPA / Scanpix / LETA
Украинадаги уруш. Сўнгги маълумотлар
- Владимир Путин яна бир бор урушга учинчи томон аралашувига жавобан ядро қуроли қўллаш имкониятига шама қилди. «Агар кимлардир содир бўлаётган воқеаларга ташқаридан аралашишни кўзлаётган бўлса, билиб қўйишсин – улар бизга стратегик тусда хавф уйғотган бўлади. Бизнинг жавобимиз яшин тезлигида бўлади. Бунинг учун ҳеч ким мақтана олмайдиган ускуналарга эгамиз», дея таҳдид қилди у.
- Ғарб мамлакатлари Россиянинг Донбассдаги юришлари жуда секинлик билан олиб борилаётгани ва Украина россиялик ҳарбийларга самарали ва шиддатли қаршилик кўрсатаётганига эътибор қаратмоқда. Асосий ҳарбий ҳаракатлар Донецк ва Луганск областларида кузатилмоқда, аммо Харков ўққа тутилаётгани ҳамда Запорожье ва Херсон областларида ҳам жанглар кетаётгани ҳақида хабарлар бор.
- Херсон шаҳрини эгаллаган россиялик ҳарбийлар митингни кўздан ёш оқизувчи газ билан тарқатган. Украина ҳукуматига кўра, Россия шаҳарда «Херсон халқ республикаси» ташкил этиш тўғрисида референдумга тайёрланмоқда. Херсон шаҳрида тунда бир неча портлашлар кузатилди. Россия давлат нашрларига кўра, украинларнинг зарбалари нишони 20 апрелдан буён Россия телеканалларини эфирга узатаётган телеминора бўлган. Украина томони ҳозирча бу хабарга изоҳ бермади.
- «Газпром» Польша ва Болгарияга газ етказиб беришни тўхтатди, бунга ушбу давлатлар ёнилғи учун тўловни рублда амалга оширишга рози бўлмагани сабаб қилиб келтирилган. Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Москванинг бу қарорини «шантаж инструменти» деб атади ва Россия билан газ учун ҳисоб-китоб рублда амалга оширилиши Евроиттифоқ қўллаган санкцияларга зид эканини эслатди. Германия Россия энди ишончли етказиб берувчи ҳисобланмаслиги туфайли бу давлатдан харид қилинадиган газ ҳажмини қисқартирмоқчи. Евроиттифоқ кейинги ҳафтадаёқ Россиядан нефт импортини тақиқлаши кутилмоқда.
- Украинада уруш бошланганидан буён ўтган икки ойда Россия қазиб олинадиган энергия ресурсларини ЕИ мамлакатларига сотиш орқали даромадларини икки баравар оширган. Финландиядаги CREA тадқиқотлар маркази маълумотига кўра, етказиб бериш ҳажми камайган бўлса-да, нархлар ошиши ҳисобига Москва ушбу маҳсулотлари савдосидан 62 млрд евро атрофида даромад кўрган. Асосий харидор Германия.
- АҚШнинг халқаро адлия бўйича махсус вакили Бет ван Шаакнинг БМТга маълум қилишича, Қўшма Штатлар Донецк яқинида таслим бўлишга уринган украиналикларни рус ҳарбийлари отиб ўлдиргани ҳақида ишончли маълумотларга эга.
- Британия ТИВ раҳбари Лиз Трасс россиялик ҳарбийлар Украинада босиб олган ҳудудларидан, жумладан Қримдан ҳайдаб чиқарилиши керак. Унинг сўзларига кўра, Ғарб ўз иқтисодий қудратини келажакда бу каби тажовузлар такрорланмаслиги учун йўналтириши керак.
- Россиянинг Украина билан чегарадош бўлган қатор ҳудудларида, жумладан Белгород областидаги ҳарбий омборхонада портлашлар рўй берган. Белгород шаҳрида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ишламоқда. Украина президенти офиси маслаҳатчиси Михаил Подоляк кейинги ҳафтадан РФнинг чегарадаги ҳудудларини «демилитаризация» қилиш жадаллиги сезиларли даражада ошишини айтди.
Қуйида Украина ҳудудларида 27 апрел куни олинган суратлар:
Чернигов области
Лукашовка қишлоғида вайрон бўлган черков, маҳаллий аҳоли вакилларининг сўзларига кўра, россиялик ҳарбийлар бу ердан ўқ-дори омборхонаси сифатида фойдаланган
Zohra Bensemra / Reuters / Scanpix / LETA
Количовка қишлоғидан бўлган Фадей Россия армиясидан қолган ҳарбий юк машинаси ичида ўйнамоқда
Vladyslav Musiienko / Reuters / Scanpix / LETA
Запорожье области
Фронт чизиғида жойлашган Гуляйполе шаҳридаги уйда украин аскарининг қуроли. Запорожье областининг эгаллаб олинган ҳудудларида россиялик ҳарбийлар уйларга кириб, Украина кучишлатар тузилмалари вакилларини қидиришмоқда.
Roman Pilipey / EPA / Scanpix / LETA
Украин аскари Гуляйполедаги фронт чизиғида дарахт остида дам олмоқда. Украина қуролли кучларига кўра, Россия ўз ҳарбийларининг Запорожье йўналишидаги тактик ҳолатини яхшилашга уринмоқда, аммо россияликлар йўқотишларга учраб, чекинган.
Chris McGrath / Getty Images
Харков
Маҳаллий аҳоли вакиллари яраланган кишини тез тиббий ёрдам машинасига олиб боришга ёрдамлашмоқда. Россия ҳарбийлари Харков шаҳри ва областидаги аҳоли турар жой ҳудудларига артиллерия ва миномётлардан зарба беришда давом этмоқда. Област ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Синегубовнинг хабар беришича, 27 апрелга ўтар кечаси уч киши ҳалок бўлиб, 15 киши яраланган. Фото: Felipe Dana / AP / Scanpix / LETA
Ўт ўчирувчи россияликларнинг Харковга навбатдаги зарбаларидан кейин ёнилғи қуйиш шохобчасида чиққан оловни ўчирмоқда
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Харков почтаси биносида гуманитар ёрдам учун навбат
Carolyn Cole / Los Angeles Times / Getty Images
Донбасс шимоли
Украинларнинг Су-25 самолёти россияликлар штурм қилаётган Ямпол шаҳри яқинида ракета зарбасидан ҳимояланиш учун манёвр қилмоқда. Ямпол Россия қўшинлари илгарилаётган Лиман йўналишида жойлашган: Россия армияси Краматорск районининг Заречное аҳоли пункти устидан назорат ўрнатган.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Украин ҳарбийлари жангдан кейин танкни таъмирлаб, унга пулемёт ўрнатишмоқда
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбийлар «Град» баравар ўт очиш реактив тизимини ишлатмоқда. Украина қуролли кучларига кўра, Россия Донецк ва Луганск областлари устидан тўлиқ назорат ўрнатиш ва Қрим билан қуруқликдаги йўлак очиш учун ҳужумларни давом эттирмоқда
Serhii Nuzhnenko / Reuters / Scanpix / LETA
Тўққиз ёшли Каролина етти ойлик синглисини бункерга кириш жойида ўйнатмоқда, Лисичанск
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Северодонецкда одамлар бункерга кирмоқда. Луганск области раҳбари Сергей Гайдайнинг айтишича, Россия Северодонецкдаги шифохонага зарба берган. Гайдай россиялик ҳарбийлар шифохонада одамлар борлигини билгани, аммо «бу уларни тўхтата олмаган»и ҳақида маълум қилган. Бир аёл ҳужум қурбонига айланган.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Северодонецкдаги бункер деворига илинган, ядро зарбаси тасвирланган картина
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда