10 май куни Каталин Новак Венгрия президенти вазифасини бажаришга киришди. У мамлакат тарихида ушбу лавозимни эгаллаган биринчи аёл бўлди, деб ёзмоқда «ТАСС».
Венгриянинг аввалги президенти, сўнгги ўн йил давомида давлат раҳбари бўлиб келган Янош Адер Венгрия президентларининг расмий қароргоҳи – Шандора саройининг калитларини Каталин Новакка топширди. Бу қадимий бино Будапештдаги Қалъа тепалигида жойлашган.
Каталин Эва Верешне-Новак 1977 йилда туғилган, у иқтисод ва ҳуқуқ фанлари бўйича дипломлар соҳибаси. 2017—2021 йилларда у бош вазир Виктор Орбан бошчилигидаги Венгриянинг «Фидес» сиёсий партияси раиси ўринбосари бўлган.
2022 йил 10 мартда Венгрия Миллий ассамблеяси Каталин Новакни мамлакат президенти этиб сайлади. Мамлакатнинг аввалги раҳбари Янош Адер ҳам «Фидес» партияси вакили эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда