Фото: Reuters
Туркия "Азовстал" комбинатидаги ярадор аскарлар ва тинч аҳолини денгиз орқали эвакуация қилишга тайёр, деди Туркия президенти вакили Иброҳим Қалин.
"Биз тайёрмиз. Кемамиз йўлга чиқишга ва ярадор аскарлар ҳамда тинч аҳолини Туркияга олиб келишга тайёр", - деди Қалин.
Анқаранинг режасига кўра, комбинатдан эвакуация қилинганлар Бердянск портига олиб келинади, бу ердан эса Туркия кемасида Истанбулга олиб кетилади.
Қалиннинг сўзларига кўра, у бу таклифни Украина президенти Володимир Зеленский билан муҳокама қилган, аммо Москва бу таклифга рози бўлмаган. Унинг фикрича, бу режа амалга ошиши мумкин, фақат Анқара Москва ва Киевнинг якуний қарорини кутмоқда.
Россия президенти Владимир Путин 21 апрел куни Сергей Шойгу билан Кремлда учрашган ва “Азовстал” ҳудудида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга буйруқ берганди.
7 май куни Украина бош вазири ўринбосари Ирина Верешчук “Азовстал” корхонаси ҳудудидаги тинч аҳоли олиб чиқилганини маълум қилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас