11:25 / 20.05.2022
1 860

Озиқ-овқат нархлари хавотирланарли даражада ошмоқда

Озиқ-овқат нархлари хавотирланарли даражада ошмоқда
Фото: Bloomberg
АҚШ ҳукумати ва халқаро молия институтлари, шу жумладан Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) ва Жаҳон банки қашшоқ мамлакатларга ўнлаб миллиард доллар озиқ-овқат ва ўғитлар ёрдамини ваъда қилди. Бу ҳақда Financial Times хабар бермоқда.

Нархларнинг кўтарилиши туфайли ўсиб бораётган глобал озиқ-овқат инқирозини юмшатиш учун қўшма ҳаракатлар режаси тузилди.

18 май куни Германияда G7 Молия вазирлари йиғилишида сўзга чиққан АҚШ Молия вазири Жанет Еллен юзага келаётган инқироздан қаттиқ хавотирда эканлигини айтди.

- Россиянинг Украинага қарши уруши бутун дунёдаги одамлар, хусусан, ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда озиқ-овқат хавфсизлиги муаммосини янада кучайтирди, — деди у.

Елленнинг қўшимча қилишича, озиқ-овқат ва ўғитларнинг жаҳон бозоридаги нархлари кўтарилиши янада кўпроқ одамларнинг оч қолишига олиб келиши мумкин. Бу эса ўз навбатида ҳукуматнинг фискал ва ташқи позицияларига зарар этказиши хавфи бор.

Февраль охирида Россия қўшинлари Украинага бостириб кирганидан сўнг бутун дунёда озиқ-овқат инфляцияси ўсди. Уруш бошланганидан кейин озиқ-овқат нархларининг кўтарилиши ва ҳукуматларнинг озиқ-овқат экспортини тақиқлаши таъсири камбағал мамлакатларда талабни кучайтирди.

Кўплаб ташкилотлар қаторида Осиё тараққиёт банки ва Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) билан бирга Афғонистон ва Шри-Ланкани озиқлантириш бўйича саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватламоқда.

Африка тараққиёт банки 20 миллион африкалик фермерларга ўғит ва уруғлик олишда ёрдам бериш учун 1,5 млрд доллар, Жаҳон банки эса кейинги 15 ой учун 30 млрд доллар ажратади.

Вашингтон кредитор пакети маблағи янги лойиҳалар учун 12 млрд долларни ва озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ мавжуд лойиҳалар учун тахминан 18 млрд долларни ташкил қилади.

ХВЖ сиёсат бўйича маслаҳатлар бериши ёки кези келганда фавқулодда молиявий ёрдам кўрсатишини айтди.

- Инфляция ўн йиллар давомида кузатилган энг юқори даражага етган бир пайтда, паст ва ўрта даромадли мамлакатлардаги заиф оилалар ўткир озиқ-овқат танқислиги хавфи остида. Тарих шуни кўрсатадики, очлик кўпинча ижтимоий тартибсизликлар ва зўравонликларни келтириб чиқаради, — деди ХВЖ бошқарув директори Кристалина Георгиева.

Маълум қилинишича, олиб борилиши керак бўлган чоралар амалга ошса нархлар 1974- ва 2008 йиллардаги каби пасайиши ҳам мумкин. Ўшанда озиқ-овқат нархлари ошиб кетган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Озиқ-овқат нархлари хавотирланарли даражада ошмоқда