22:30 / 21.05.2022
2 477

Туркия Тожикистонда юз берган воқеалардан хавотир билдирди

Туркия Тожикистонда юз берган воқеалардан хавотир билдирди
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Анқара Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон автоном областидаги воқеаларни хавотир билан кузатмоқда. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди, деб хабар берди “Онадўлу” агентлиги.
Вазирликнинг билдиришича, мазкур воқеалар одамларнинг, хусусан, хавфсизлик кучлари ходимларининг қурбон ва ярадор бўлишига олиб келган.

Туркия Тожикистонда жамоат тартиби ва барқарорлик тез вақт ичида тикланишига умид билдиради, дейилади хабарда.
Туркия ТИВ ҳалок бўлганларнинг қариндошлари ва яқинларига ҳамда бутун Тожикистон халқига ҳамдардлик билдирган.

18 май куни Тожикистон ички ишлар вазирлиги Тоғли Бадахшонда “аксилтеррор амалиёти” бошланганини хабар қилди. Вазирлик ахборотида намойишчилар “жиноий гуруҳ” деб айтилади. Расмий хабарда жиноий гуруҳ деб аталаётган одамлар хорижий террористик гуруҳлар молиявий кўмаги билан мамлакатдаги конституцион тузумни ағдаришга урингани таъкидланади. “Улар “Молотов коктейллари” ва қуролдан фойдаланган, Тожикистон Давлат хавфсизлик қўмитаси махсус аксилтеррор бўлинмаси автомобилига ҳужум қилган, оқибатда бир нафар офицер ҳалок бўлган, 13 нафар ҳарбий яраланган”, дейилади расмий хабарда.

Намойишчилар Душанбе-Хоруғ йўлини тўсиб қўйишган. Тожикистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган “аксилтеррор амалиёт” давомида 8 киши ўлдирилган, 11 киши яраланган, 70 дан ортиқ одам қўлга олинган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркия Тожикистонда юз берган воқеалардан хавотир билдирди