Фото: The Sun
The Times нашри 2022 йил учун Буюк Британиянинг энг бой одамларини эълон қилди. Унга кўра Алишер Усмонов топ-10 талик рўйхатдан чиқиб кетди.
Усмонов 2021 йил бу рўйхатда 6-ўринни эгаллаган эди. Тадбиркорнинг бойлиги 2022 йилда АҚШ ва Европа санкциялари туфайли 3,4 млрд фунтга қисқариб, 10 млрд фунтга тушиб кетган. Шу тариқа Алишер Усмонов бу рўйхатда 11-ўринни эгаллади.
«Челси» футбол клубининг собиқ раҳбари Роман Абрамович 28-ўринда қайд этилган. Ўтган йили Абрамович 8-ўринда қайд этилган эди. Тадбиркор йил бошидан бери 6 млрд фунтдан зиёд маблағ йўқотиб, 20 поғона пастлаган.
Санкциялар ва Усмонов
Алишер Усмонов 28 февраль куни, Украинада уруш бошланганидан тўрт кун ўтиб, Европа Иттифоқининг санкциялари рўйхатига тушган эди.
Кейинчалик миллиардер Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти лавозимини тарк этишга мажбур бўлганди.
Бироз вақт ўтиб Англиянинг «Эвертон» футбол клуби ҳам Усмоновга боғлиқ бўлган компаниялар билан ҳамкорлик қилишни тўхтатади.
Бундан ташқари, клуб USM Holding компанияси билан 15 миллион долларлик ном бериш ҳуқуқи бўйича келишувини бекор қилди.
Германия ҳукумати эса Европа Иттифоқи санкциясига учраган миллиардернинг 156 метрлик «Дилбар» яхтасини хатловга олди. Усмоновга тегишли яхта бир неча кун ўтиб экипаж ходимларисиз қолди.
Май ойи бошида эса Алишер Усмонов Европа Иттифоқи томонидан жорий этилган санкциялар рўйхатига тушгани бўйича апелляция берди. Тадбиркор қарор чиқмагунча санкцияларни тўхтатиб туришни сўраган.
19 май куни эса миллиардер Алишер Усмонов ва бадиий гимнастика бўйича Россия терма жамоаси бош мураббийи Ирина Винер-Усмонова ажрашишга қарор қилди. Москванинг Крилацкое тумани суд округи судьяси бу масалани 7 июнь куни кўриб чиқади.
Алишер Усмонов 1953 йил 9 сентябрда Наманганда, Ирина Винер-Усмонова эса 1948 йил 30 июлда Самарқандда туғилган. Улар 1992 йилда оила қурган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади