Фото: Anadolu Agency
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Швеция ва Финландиянинг алянсга аъзо бўлиши масаласида Туркиянинг позициясини қўллаб-қувватлади.
«Ҳеч бир мамлакат терроризмдан Туркиячалик жабрланмаган»,- деди у Анқарани НАТОнинг муҳим иттифоқчиси деб атаркан.
Унинг сўзларига кўра, иттифоқчи мамлакатда хавотирлар мавжуд бўлса, бу масалани муҳокама қилиш ва ечиш керак.
«Доим шундай бўлиб келган. Масалан, Греция Шимолий Македонияни номи сабабли НАТОга киришини блоклаган. Бу муаммони ечиш учун 10 йилдан ортиқ вақт керак бўлди», - деди Столтенберг.
НАТО бош котиби испаниялик журналистларга курдларни Курдистон ишчи партияси террорчилари билан боғламаслик кераклигини айтди.
«Сизлар курдлар ҳақида гапиряпсиз, аммо келинг тан олайлик, гап бир нечта курд гуруҳлари ҳақида кетмоқда, Курдистон ишчи партияси эса ЕИда террорчи ташкилотлар рўйхатига киритилган. Уларнинг Швеция ёки Финландияда экани муҳим эмас»,- деди у.
Столтенберг Швеция ва Финландия НАТОнинг Мадриддаги саммитида таклиф этилган мамлакат сифатида қатнашиши мумкинлигини, бироқ 28 июнгача Туркиянинг талабларини бажармайдиган бўлса, улар алянс аъзолигига номзод бўла олмаслигини айтди.
Туркия Швеция ва Финландиянинг НАТОга қабул қилинишига қарши чиқмоқда. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг таъкидлашича, бу мамлакатлар Анқара террорчи деб эълон қилган ташкилотлар аъзоларига бошпана берган ҳамда Туркияга қарши санкциялар киритган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади