1 640
Урушнинг 95-куни: Рус техникаларини ўзлаштираётган украинлар, ҳарбий либосдаги руҳоний (фото)
29 май куни Киевда шаҳарга асос солинганига 1540 йил тўлишини нишонлашди. Пойтахт марказидаги Михайловское майдонида киевликлар учун Россия армиясининг яксон этилган техникалари намойиши ўтказилди. Украина президенти Володимир Зеленский Харков областига ташриф буюрди — бу унинг уруш бошидан буён илк бор Киев областидан ташқарига чиқишидир. Шу куни — ташриф вақтида ёки ундан кейин экани маълум эмас — Харков яна россияликлар томонидан ўққа тутилди. Мариупол шаҳар кенгаши депутати Александр Лашиннинг сўзларига кўра, шаҳар иссиқ ва кўчаларда сув тошиши туфайли эпидемия ёқасига келган, россиялик ҳарбийлар сув таъминотини йўлга қўйишга уриниш чоғида сув тошириб юборишган.
Украина президенти мамлакат ҳарбийларининг олдинги позициясига келди. Бу Зеленский 24 февралдан буён илк бор Киев областидан ташқарида кўриниш беришидир. Ukrainian Presidential Press Service / Reuters / Scanpix / LETA
Украинадаги уруш. Сўнгги маълумотлар
- Урушнинг 95-кунида Северодонецк учун жанглар шиддатли тус олди. Луганск области маъмурияти раҳбари Сергей Гайдайнинг сўнгги маълумотларига кўра, шаҳар кўчаларида россиялик ҳарбийлар билан жанглар бошланиб кетган. Бу вақтда Россиядаги айрим манбалар Северодонецк эгаллангани ҳақида хабар тарқатмоқда.
- Украина президенти Володимир Зеленский Харков областида амалдорлар ва ҳарбийлар билан учрашди. Ташрифдан кейинги видеомурожаатида президент Украина хавфсизлик хизматининг Харков области бўйича бошқармаси раҳбари Роман Дудинни ишдан олганини маълум қилди, Дудин энди тергов қилинади.
- Евроиттифоқ вакиллари ҳамон Россия нефтига эмбарго қўйиш масаласида келиша олмаяпти, Россияга қарши санкцияларнинг олтинчи пакети шунга боғлиқ. Улар 30 май куни, Евроиттифоқнинг навбатдаги саммити арафасида яна шу масалани муҳокама қилишади.
- Украиналик чегарачилар Суми ва Чернигов областлари ҳудуди Россиядан туриб ўққа тутилгани ҳақида хабар беришган. Якшанба куни Николаев областида берилган зарбалар оқибатида камида бир киши, Донецк областида - уч киши ҳалок бўлган. Россия ҳарбийлари Кривой Рогга ҳам ракета йўллаган.
- АҚШ Украинага M777 гаубицаларининг навбатдаги партиясини, Польша эса 18 та KRAB русумли ўзиюрар гаубицаларни жўнатди.
Қуйида 29 май куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Харков области
Харков мэри Игор Тереховнинг маълум қилишича, шаҳар 29 май куни яна ўққа тутилди
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Ҳарбий ҳаракатлар чоғида Харков шаҳри ва област ҳудудида 2229 уй вайрон қилинган. Бу ҳақда президент Володимир Зеленский ушбу ҳудудга ташрифи чоғида маълум қилди, у бу ерда вайронага айланган кварталларни айланди ҳамда инфратузилмани тиклаш бўйича мажлис ўтказди.
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA
Харковдаги украин ҳарбийлари россиялик ҳарбийлар қолдириб кетган техникаларни тўпламоқда
Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA
Украин ҳарбий хизматчилари россияликларнинг жанговар пиёдалар машинасини (БМП-2) таъмирлашмоқда.
AP Photo/Bernat Armangue
Россиянинг зирҳли ҳарбий техникаси (MT-LB) фронтга қайтариш учун тайёрланмоқда.
AP Photo/Bernat Armangue
Россияликлар томонидан ташлаб кетилган ҳарбий техникалар тўпланиб, Украина манфаатлари учун фойдаланилади.
AP Photo/Bernat Armangue
Украина армияси руҳонийси Харковдаги православ черковида якшанба ибодатидан кейин либосини алмаштирмоқда
AP Photo/Bernat Armangue
Одесса
Одессадаги пляж. Буюк Британия мудофаа вазирлигига кўра, Украина Россия Қора денгиздан ҳужум қилиши хавфи туфайли соҳилни миналаштирган
Stepan Franko / EPA / Scanpix / LETA
Мариупол
Мариупол шаҳар кенгаши депутати Александр Лашин «Настоящее время» телеканалига берган интервьюсида шаҳарда «даҳшатли атмосфера» ҳукм сураётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Мариуполда электр йўқ, россиялик ҳарбийлар сув таъминотини тикламоқчи бўлганида, кўчаларни сувга бостириб юборишган. Натижада шаҳарликлар ўз қўли билан қазиган қабрларнинг кўп қисми очилиб қолган. Фото: Stringer / AFP / Scanpix / LETA
Киев
Киевликлар Михайловское майдонида йиғилиб, бу ерда кўргазмага қўйилган россияликларнинг танклари ва зирҳли техникаларини томоша қилишди. 29 май куни шаҳарда Киев куни муносабати билан тадбирлар ўтказилди. Фото: Christopher Furlong / Getty Images
Электросамокатлардаги украин ҳарбийлари
Natacha Pisarenko / AP / Scanpix / LETA
Украиналик қизалоқ Михайловское собори олдидаги майдонга қўйилган россияликларнинг ракеталарини томоша қилмоқда
Edgar Su / Reuters / Scanpix / LETA
Андреевское черкови олдидаги одамлар. Фото: Christopher Furlong / Getty Images
Украина байроғини тутган ёш йигит россияликларнинг яксон бўлган танкида
Natacha Pisarenko / AP / Scanpix / LETA
Болалар Киев куни муносабати билан ташкил этилган кўргазма вақтида танк устида ўйнашмоқда. Ҳар йили май ойининг охирги якшанбасида Украина пойтахти асос солинган кун нишонланади. Фото: AP Photo/Natacha Pisarenko Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар