09:33 / 03.06.2022
1 561

Литва Туркия билан Украина армияси учун Bayraktar дронларини сотиб олиш бўйича шартнома имзолади

Литва Туркия билан Украина армияси учун Bayraktar дронларини сотиб олиш бўйича шартнома имзолади
Фото: «Mil.in.ua»
Литва ҳукумати Туркия билан Украина армияси эҳтиёжлари учун Bayraktar дронларини сотиб олиш бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда Литва миллий мудофаа вазири Арвидас Анушаускас Twitter’да маълум қилди.

«Туркияда мамлакат мудофаа агентлиги президенти Исмоил Демир Литва Миллий мудофаа вазирлиги билан ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолади. Бу келишув Bayraktarни сотиб олишга йўл очади», — деб ёзган Анушаускас Twitter саҳифасида.

Вазирнинг ёзишича, Литвада фуқаролар Украина армиясининг эҳтиёжлари учун ҳужумчи дронларни сотиб олиш мақсадида уч кун ичида қарийб 6 миллион евро йиғишган.

Май ойи охирида литвалик журналист Андрюс Тапинас жонли эфирда Украина армиясига Bayraktar дронларини сотиб олиш учун 5 миллион евро йиғиш ташаббуси билан чиққан эди. #bayraktarasUkraina ҳештеги остида маблағ йиғиш кампанияси уч ҳафта давом этиши керак бўлган, аммо бу кутилганидан тезроқ якунланди.

Шунингдек, Литва Украинага ҳарбий ёрдамнинг янги партиясини тайёрлаётгани хабар қилинган. Унинг таркибига М113 зирҳли транспортёрлари, миналардан тозалаш ишлари учун юк машиналари ва йўлтанламас автомобиллар киради.

Эслатиб ўтамиз, Литва парламенти Украинадаги воқеалар сабаб Россияни «террорчи давлат» деб эълон қилган. Литва расмийлари иттифоққа аъзо давлатлар ичида биринчи бўлиб Россия газидан бутунлай воз кечди, россияликларга қисқа муддатли визалар беришни тўхтатди, Россия билан дипломатик ваколатхона даражасини пасайтирди ва Россия элчисини мамлакатдан чиқариб юборди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Литва Туркия билан Украина армияси учун Bayraktar дронларини сотиб олиш бўйича шартнома имзолади