1 474
Россия, Туркия ва Украина БМТ кўмагида Украина портларидаги донни олиб чиқиш режасини тузди
Фото: «РИА Новости»
Россия, Украина ва Туркия Бирлашган Миллатлар Ташкилоти кўмагида 20 миллион тоннага яқин дон ва кунгабоқар уруғини Украина портларидан чиқариш ҳамда халқаро бозорга етказиб бериш имконини берувчи «йўл харитаси»ни ишлаб чиқди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, уч давлат ва халқаро ташкилот вакиллари яқин кунларда бўладиган учрашувда режа тафсилотларини муҳокама қилади. Унда дон ортилган кемаларнинг йўналиши, суғуртаси ва хавфсизлиги, жумладан, Қора денгиздаги портларни тозалаш масалалари муҳокама қилинади.
Дипломатик манбаларнинг Anadolu’га айтишича, Россия ва Украина президентлари Владимир Путин ва Владимир Зеленский «дон йўлаги» яратиш бўйича ҳамкорликни ижобий баҳолашмоқда.
Май ойи охирида Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли Украина ғалласи экспортини муҳокама қилиш учун БМТнинг тўрт томонлама алоқа гуруҳини тузиш таклифи ҳақида гапирганди. Дон таъминотини қайта тиклаш йўлидаги асосий тўсиқлар сифатида вазир Одесса вилояти қирғоқларидаги миналарни ҳамда Россия кемаларини суғурталаш ва хорижий портларда уларга хизмат кўрсатишни тақиқловчи санкцияларни санаб ўтган.
Россия ва Украина дон етказиб бериш бўйича дунёда етакчи давлатлар қаторига киради. Уруш бошланганидан сўнг, дунё раҳбарлари озиқ-овқат инқирози юзага келиши мумкинлигидан хавотирга тушди. БМТ май ойи бошида Украина портларида 4,5 миллион тоннага яқин ғалла тўпланганини, уни ўтказиб юборишнинг иложи йўқлигини маълум қилганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар