12:21 / 04.06.2022
1 117

Россияда журналистлар Алексей Пивоваров ва Олег Кашин «хорижий агентлар» деб эълон қилинди

Россияда журналистлар Алексей Пивоваров ва Олег Кашин «хорижий агентлар» деб эълон қилинди
Фото: DW
Россияда яна олти киши оммавий ахборот воситалари - «хорижий агентлар» сифатида тан олинди. Тадбиркор Евгений Чичваркин жисмоний шахслар - «хорижий агентлар» рўйхатига киритилди.

Россия Адлия вазирлиги 3 июнь, жума куни оммавий ахборот воситалари - «хорижий агентлар» реестрига яна олти кишини, жумладан, журналистлар Олег Кашин ва Алексей Пивоваровни киритди. Бундан ташқари, янгиланган рўйхатга тарихчи Михаил Соколов, рассом Юлия Цветкова, сиёсатшунос Николай Петров ва фаол Ирина Данилович қўшилган.

Шунингдек, идора «хорижий агент» функцияларини бажарувчи жисмоний шахслар рўйхатини янгилади. Ушбу реестрга «Евросеть» уяли телефонлар дўконлари тармоғининг собиқ эгаси бўлган тадбиркор Евгений Чичваркин киритилди. Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, Чичваркин Украинадан маблағ олиб, сиёсий фаолият билан шуғулланади.

Россияда «хорижий агентлар» тўғрисидаги қонунчилик 2012 йилда пайдо бўлган. Ўшандан бери 450 га яқин ташкилот ва жисмоний шахслар тақиқ рўйхатига киритилган. Жисмоний шахслар - «хорижий агентлар» реестри апрель ойи бошида ишга туширилди ва ННТлар - «хорижий агентлар», оммавий ахборот воситалари - «хорижий агентлар» ҳамда рўйхатдан ўтмаган ташкилотлар - «хорижий агентлар» рўйхати билан бир қаторда тўртинчи рўйхатга айланди.

Апрель ойи охирида давлат думаси «хорижий агентлар» тўғрисидаги янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. У ҳозирда мавжуд реестрларни биттага бирлаштириши керак. Агар қонун қабул қилинса, у расмийларга хориждан маблағ олмаган, бироқ «қўллаб-қувватлаш ёки хорижий таъсир остида бўлган» шахсларга «хорижий агент» мақомини бериш имконини тақдим этади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда журналистлар Алексей Пивоваров ва Олег Кашин «хорижий агентлар» деб эълон қилинди