Украинанинг Туркияда ишлаб чиқарилган Bayraktar ТB2 дронлари ёрдамида Россия артиллерия тизимларини йўқ қилиши, ушбу дронларга бўлган талабнинг ортишига хизмат қилди. Бу ҳақда компания мутахассиси Селжук Байракдар Reuters’га маълум қилган.
Селжукнинг сўзларига кўра, улар революцион қурилма ярата олди. «Бугунга келиб бутун дунё бизнинг мижозимизга айланди. Bayraktar ТB2 тизимини бутун дунё таниди», — дейди Baykar Technology компаниясининг бош мутахассиси.
Узунлиги 12 метр келадиган дрон 7,620 метр баландликка кўтарила олади. У танк ва артиллерияни лазер ёрдамида нишонга олиб, йўқ қилишга қодир. Компания вакилларининг таъкидлашича, айнан ушбу дрон Россиянинг яққол ҳарбий устунлигига тўсқинлик қилди.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, Россия президенти Владимир Путин Bayraktar дронларини бир неча бор танқид қилди. 24 февралда бошланган урушдан бери эса у омма олдидаги чиқишларида дронни 45 марта тилга олган.
Шу билан бирга, Bayraktar дронларидан Тоғли Қорабоғдаги жангларда ҳам фойдаланилди. Ушбу можарода Туркия Озарбайжон тарафини олган эди.
Ҳозирда Baykar компанияси Bayraktar’нинг янги авлод қурилмаларини яратиш устида иш олиб бормоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»