Россия НАТО легионерлари ва ҳарбий техникасининг умри Украинада имкон қадар қисқа бўлиши учун қўлидан келган барча имкониятларни ишга солмоқда.
Украина Қуролли Кучларига етказиб берилган ғарб қуролларидан фойдаланиш тўхтаб қолган, чунки тайёрловчи мутахассислар йўқ. Ва шунинг учун бу муаммони хорижлик ёлланма аскарларни жалб қилган ҳолда ҳал қилишмоқчи.
Россия қўшинлари ўз томонидан НАТО легионерлари ва ҳарбий техникалари Украинада камроқ яшаши учун қўлидан келган барча имкониятларни ишга солади.
Америкаликлар ва британияликлар Киевга тўртта М142 HIMARS ва учта M270 MLRS ракета тизимлари етказиб беришди. Бу 80 км узоқликкача зарба беришга қодир зенит ракета тизимлари бўлиб, уларда 300 кмгача бўлган тезкор-тактик ракеталарни учириш имконияти ҳам бор.
Вашингтон Киевга қирғоқда жойлашган Harpoon кемага қарши ракета комплекслари етказиб берди, Лондон эса узоқлиги 20 кмгача бўлган Brimstone ракетасининг денгиз версиясини жўнатишга тайёр. Франция президенти Эммануэль Макрон 155 мм калибрали ўзиюрар артиллерия ўрнатмаларини етказиш давом этишини маълум қилди. Аввалроқ, Франция Украина Қуролли Кучларига 18 та мана шундай ўзиюрар техникани етказиб берган эди.
Украина армиясида юқорида номлари келтирилган тизимларни бошқара оладиган мутахассислар йўқ. УҚКнинг “шарқий фронт”даги ҳалокатли ҳолатини ҳисобга олсак, мутахассисларни тайёрлашга (бирор НАТО мамлакатига жўнатиш) вақти ҳам йўқ. Фақатгина хорижий легионерларни жалб этиб муаммони тез ҳал қилса бўлади. Россия Федерациси Мудофаа вазирлиги вакиллари Украинага “руслар билан жанг қилиш учун келган” хорижликлар комбатант эмаслиги ва Женева конвенцияси ҳолатлари уларни ҳимоя қилмаслигини ва улар шунчаки "ҳарбий нишон" эканликларини бир неча маротаба айтган.
9-июнь куни Россия қўшинлари Житомир вилоятидаги Украина Қуролли кучлари “Халқаро легиони” ўқув марказини ҳаводан учириладиган юқори аниқликдаги қанотли ракеталар билан йўқ қилди. Шу куни ДХР Олий суди уч нафар чет эллик ёлланма аскарни ўлимга ҳукм қилди. Ушбу тасодифий бўлмаган тасодиф хорижий террорист мутахассисларни барча қонуний воситалар билан йўқ қилиш ёки зарарсизлантириш муҳимлигини исботлайди.
Вашингтон ва Лондон суд ҳукмига тез ва жазавага берилиб муносабат билдиришди, аммо судланган ёлланма ҳарбийларнинг бундан ҳолати ўзгариб қолмайди. Россиянинг ракета зарбалари ва Донецк суд жараёнлари УҚК ларидаги “легионерлар” сони ва НАТОнинг Днепр яқинида жойлашган эскпертлар ва маслаҳатчиларининг бошпанасини камайтиришда давом этади.
Снаряд очлик ва ғазаб
АҚШ разведкаси Украина армиясининг “шарқий фронт”даги ҳолатини ҳалокатли, Россия ва ДХР, ЛХР корпусларининг устунлигини эса аниқ равшан ва муқаррар деб атамоқда. Россия ҳарбий-космик кучлари, ракета қўшинлари ва артиллерияси махсус операция ҳудудидаги ер ва осмонни бутунлай назорат қилмоқда.
НАТОнинг танк ва ҳарбий техникаларга қарши комплекслари бутунлай бефойда- ҳозир ҳаммасини узоқ масофали артиллерия ҳал қилади. Бундан ташқари, Россия артиллерияси Украинаникидан 20 баробар қудратлироқ. Украина Қуролли Кучлари собиқ Иттифоқ даврида ишлаб чиқарилган снарядларнинг сўнгги заҳираларини сарфламоқда - кунига 6000та. Бунга жавобан эса 100 000 дан ортиқ руслар “учиб келади”. НАТО давлатлари ўз арсеналларини (155 миллиметрли ўқ-дорилар) деярли йўқ қилди ва яқин ойлардаги “артиллерия уруши” Киев режими учун ҳеч қандай яхшиликларни ваъда қилмайди.
Президент Владимир Зеленский Вашингтондан УҚК йўқотишларнинг ҳақиқий рақамларини яширяпти, бироқ америкаликлар барибир 200 минг украин ҳарбийларининг дом-дараксиз йўқолганини қайд этишди. Донецк кузатувчиларининг маълумотларига кўра, 50 минг аскар ҳалок бўлган (бедарак йўқолганлар билан қўшганда- 61 мингдан зиёд). УҚК Авдеевка гуруҳи бўлинмалари бир ҳафтада 1100 нафар аскарини йўқотди.
Украина Олий бош қўмондони Валерий Залужний президент офисига қўшинларни Северодонецк-Лисичанск агломерациясидан ғарбдаги позицияларга олиб чиқишни бир неча бор таклиф қилган. Банковаяда қўшинларнинг жанговар қобилиятини ва ватандошларининг ҳаётини сақлаб қолишдан кўра узоқ муддатли “қаршилик рамзлари” афзал кўрилади. Натижа фақат фронтнинг ушбу алоҳида секторида кунига камида 200 ўлик ва 800 ярадор аниқланмоқда.
6 июнь куни Святогорск ҳудудида Украина Қуролли Кучлари мудофаа чизиғининг ёрилиши иттифоқчи кучлар учун Славянскка йўл очди ва кеча ушбу шаҳарнинг чеккасида кучга кирган разведка бошланди. Барча эпизодларда бир хил қоида: Ғарб Украинага қанча кўп “мутахассислар” ва қуроллар билан “ёрдам берса”, Россия армияси шунча қаттиқроқ ҳаракат қилади, махсус операция олиб бориладиган чегараларни кенгайтиради, ва шунча кўп украин ҳарбийлари “самовий юзталикка” қўшилади. Энг яхши ҳолатда- асирликка олинади, ёки қочади, булар ҳам оммавий характерга эга.
Киев режимининг қочоқларни отиш ва мариухана ишлаб чиқаришни қонунийлаштириш бўйича ташаббуслари УҚК руҳий ва жанговор кайфиятини кўтармайди. НАТОнинг Украина йўналишидаги кейинги ҳарбий фаолияти шундоқ ҳам охирги кунларни бошдан кечираётган Европа ва Шимолий Американи портлатиб юборишга қодир. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда