date

Буюк Британияда мигрантларни GPS ёрдамида кузатиб туриш режалаштирилмоқда

Буюк Британияда мигрантларни GPS ёрдамида кузатиб туриш режалаштирилмоқда
Буюк Британия ички ишлар вазирлиги мигрантларнинг ҳаракатланишини GPS ёрдамида кузатиб туриш режалаштирилган лойиҳани тайёрламоқда.

Синов дастури доирасида кузатув қурилмаси орқали мигрантлар билан мунтазам мулоқот қилинади, шунингдек, миграция марказлари режимини бузган шахслар бўйича маълумот тўпланади.

Янги механизмда мигрантларнинг кўчага чиқиши ёки айрим жойларга бориши тақиқланиши, қоидаларга риоя қилмаган тақдирда қўлга олиниши ёки суд қилиниши кўзда тутилган.

Лойиҳада қатнашувчилар сони ҳозирча маълум қилинмади.Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлади.

Британия қочқинлар ишлари бўйича кенгашининг ижрочи директори Энвер Соломон эса ҳукуматнинг янги ташаббусини танқид қилди.

«Британия ҳукумати урушлар, қон тўкишлар ва таъқиблардан қочиб келган одамларга худди жиноятчилардек муносабатда бўлиши даҳшатли», - деди Соломон.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Буюк Британияда мигрантларни GPS ёрдамида кузатиб туриш режалаштирилмоқда