22:53 / 29.06.2022
3 909

Балоғатга етган қизини «раҳнамолар» қўлига топширган аёл ушланди

Балоғатга етган қизини «раҳнамолар» қўлига топширган аёл ушланди
1977 йилда Наманган вилоятида туғилган фуқаро Э.М. 2019-2021 йилларда Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб, «Содиқ Самарқандий» мадрасаларида таълим олади.

Натижада, у экстремистик ва террорчилик ташкилотлар ғоялари таъсирига тушиб, Сурияга бориш ва у ердаги жангарилардан бирига турмушга чиқишни режалаштиради. Шу мақсадда, фуқаро Э.М. 2021 йилнинг март ойида Туркиядан доимий яшаш манзилига қайтиб келиб, 3 нафар фарзандини ўзи билан бирга олиб, «Қирғизистон-Туркия-Сурия» йўналишида ҳаракатланаётган вақтида чегара ҳудудида тўхтатилган ҳамда доимий яшаш манзилига қайтарилган эди.

Олиб борилган тушунтириш ишларига қарамай, фуқаро Э.М. ўзининг Суриядаги жангарилар сафига қўшилиш мақсадидан воз кечмаган ҳамда у ердаги ҳамфикрлари билан ижтимоий тармоқлар орқали ёзишмаларни давом эттириб келган.

Шунингдек у интернет тармоғида бир қатор гуруҳлар ташкил қилиб, гуруҳ аъзолари орасида ақидапарастлик ва экстремистик мазмундаги материалларни тарқатган ҳамда Суриядаги жангариларга моддий ёрдам беришга тарғиб қилган.

Юқорида қайд этилган ҳолатлар юзасидан фуқаро Э.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-1-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

«Фуқаро Э.М. жиноий мақсадига эришиш йўлида фарзандини ҳам қурбон қилишга тайёрлигини ўзининг балоғат ёшидаги қизи Э.Х.ни шу йилнинг март ойида Туркияга жўнатиб, у ердаги экстремистик ва террорчилик ташкилотлари раҳнамоларининг қўлига таълим олиши учун топширганлигидан англаш мумкин», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Суриядаги ҳамфикрлари сафига қўшилиш мақсадида Ўзбекистон ҳудудидан яширинча чиқиб кетишга уринган аёл суд қилинганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Балоғатга етган қизини «раҳнамолар» қўлига топширган аёл ушланди