date
views 1 470

Михаил Горбачёвнинг ўлим тўшагида экани тасдиғини топмади

Михаил Горбачёвнинг ўлим тўшагида экани тасдиғини топмади
Собиқ Совет Иттифоқининг биринчи ва охирги президенти Михаил Горбачёвнинг соғлиғи кескин ёмонлашгани бўйича хабар тарқалди.
Горбачёвнинг ёрдамчиси News.ru нашрига сиёсатчининг аҳволи бўйича маълумот берган.

«Аниқ айтишим мумкин, Михаил Сергеевич ҳали яшайди», - дейди сиёсатчининг ёрдамчиси. У ҳозирда Марказий клиник шифохонасида қолмоқда. Беморнинг буйракларида муаммолар мавжуд, лекин шифокорларга кўра, бу ўлимга олиб келадиган ҳолат эмас. Ҳозирда собиқ раҳбар муолажаларни давом эттирмоқда.

Ўн кунча аввал Горбачёвга яқин расмийлар, унинг буйрак хасталигидан азият чекаётганини очиқлаган.

Эслатиб ўтамиз, бу йил М.С,Горбачёв 91 ёшни қарши олган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Михаил Горбачёвнинг ўлим тўшагида экани тасдиғини топмади