Австралиянинг биринчи ҳижобли сенатори 27 июл, чоршанба куни мамлакат Сенатида қилган биринчи мурожаатида бош кийим кийишни танлаган ёш қизларни “буни ғурур билан бажаришга” чақирди.
Ғарбий Австралия сенатори Фотима Пайман Генерал-губернатор Девид Херлининг палаталар тарихидаги биринчи Афғонистонда туғилган ва ҳижобли бўлатуриб сайланган вакил сифатидаги мавқеини баён қилиш учун Австралия парламентидаги очилиш нутқида Пайман шундай деди: "Менга нима кийишим кераклиги ҳақида “маслаҳат бераётганлар” ёки ташқи кўринишимдан келиб чиқиб, менинг малакамни баҳолашни ҳоҳлаётганлар учун, билингки, ҳижоб менинг танловимдир".
27 ёшли сенатор сўзида давом этди: “Мен ҳижоб кийишга қарор қилган ёш қизлар буни ғурур билан кийишларини истайман. Мен кўча бўйлаб калта юбка кийган аёлларни ҳукм қилмайман ва одамлар мени шарф кийганим учун ҳукм қилишларини ҳам ҳоҳламайман.Мен ёшман, мен илғорман ва мен замонавий Австралиянинг вакилиман", - деди Пайман.
Фотима Пайманнинг қисқа биографияси
• Пайман афғон қочқинлари сифатида Австралияга келган ва 2018 йилда вафот этган отасига қурбонликлари учун миннатдорчилик билдиради.
• 2003 йилда Австралияга келганида у саккиз ёшда эди.
• 27 ёшли Фотима Пайман шу ҳафта Австралия парламентида биринчи ҳижобли сенатор бўлганидан кейин тарихга кирди.
• Пайман 2003 йилда онаси ва учта кичик укаси билан Австралияга келганида саккиз ёшда эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?