Фото: Anadolu Agency
Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўған Сочида музокара ўтказди.
Учрашув аввалида Россия раҳбари "Турк оқими" газ қувурини Европани Россия гази билан таъминлашнинг муҳим артерияларидан бири деб атади ва минтақадаги мамлакатлар бунинг учун Анқарага миннатдорлик билдириши кераклигини айтди.
- "Турк оқими" бошқа барча йўналишлардан фарқли равишда тўхтовсиз, ҳеч қандай узилишларсиз ишлаяпти", — деди Путин.
Бундан ташқари, Путин Украинадан ғалла олиб чиқиш масаласини ҳал қилгани учун Эрдўғанга миннатдорлик билдирди.
Ўз навбатида, Туркия президенти икки мамлакат муносабатларида янги саҳифа очилишига ишонч билдирди.
"Музокараларимиз икки мамлакат ўртасидаги муносабатларда янги саҳифа очишига ишонаман. Бунга энергетик ҳамкорлик, ғалла экспорти, туризм, минтақавий масалаларни киритаман", - деди у.
Учрашув Сочидаги "Русь" санаторияси ҳудудида бўлиб ўтди. Икки мамлакат раҳбарлари Россия-Туркия ҳамкорлиги, Сурия ва бошқа масалаларни муҳокама қилди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?