
Фото: Picture Alliance
Туркиянинг Bayraktar TB2 жанговар дронларини ишлаб чиқарувчи Baykar компанияси Украинада бўлинмасини очди ва мамлакатда завод қуришга тайёрланмоқда, деб маълум қилди Украинанинг Туркиядаги элчиси Василий Боднар.
«"Байкар" компанияси эгаси Украинадаги компаниясини ташкил этди, компания ер участкаси сотиб олди. Улар завод лойиҳасини ишлаб чиқди ва уни йил охирига қадар амалга оширишмоқчи»,— деди Боднар «РБК-Украина»га берган интервьюсида.
Элчининг аниқлик киритишича, аксарият моделларга Украинада ишлаб чиқарилган бутловчи қисмлар ўрнатилади.
«Булар двигателлар, бошқа эҳтиёт қисмлар, ғилдираклар, дронлар ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган бошқа нарсалар бўлиши мумкин»,— деди у.
2021 йил январда SAHA EXPO мудофаа саноати кўргазмасида Baykar ва Украинанинг «Ивченко-прогресс» конструкторлик бюроси MUIS дронлари учун двигателлар етказиб бериш бўйича шартнома имзолаганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар