12:37 / 11.08.2022
1 581

РФ санкцияларни четлаб ўтиб, Украинадаги уруш учун Суриядан қурол олиб чиққан

РФ санкцияларни четлаб ўтиб, Украинадаги уруш учун Суриядан қурол олиб чиққан
Фото: Picture Alliance
Россия июль ойида АҚШ санкцияси остидаги Sparta II савдо кемасида Суриядан қурол-яроғ ва ҳарбий техника олиб чиқишга муваффақ бўлган. Шу тариқа, Москва Россиянинг Украинага қарши уруши бошида Туркия томонидан жорий этилган ҳарбий кемаларнинг Босфор ва Дарданел бўғозлари орқали ҳаракатланишига қўйилган тақиқни четлаб ўтган, деб хабар берди Bloomberg 9 август, сешанба куни Европа разведка хизматлари ва таҳририят ихтиёрида бўлган сунъий йўлдош суратларига таяниб.

Хабар қилинишича, ҳарбий техникаларни олиб ўтгани деярли аниқ бўлган кема Суриянинг Россия ишлатаётган Тартус портидан чиқиб, Новороссийск портига етиб келган. Айни пайтда, НАТО аъзоси бўлган Туркия унинг юкини текширмаган.

Bloomberg маълумотларига кўра, Sparta II РФ Мудофаа вазирлиги назоратидаги «Оборонлогистика» компаниясига тегишли бўлиб, у АҚШ санкциялари остида. Агентликнинг қайд этишича, бу кема ўтмишда Россиядан Сурияга ҳарбий техника олиб ўтиш учун бир неча бор ишлатилган.

Украина Ғарбдан кўп миллиард долларлик қурол олган бўлса-да, Россия ўз эҳтиёжларини мустақил таъминлаши керак, деб эслатади Bloomberg. Ярим йилдан бери давом этаётган Украина билан урушда РФ ҚК, АҚШ маълумотига кўра, ўн минглаб аскарлар, шунингдек, бир неча минг ҳарбий техникани йўқотди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » РФ санкцияларни четлаб ўтиб, Украинадаги уруш учун Суриядан қурол олиб чиққан