РФ билан музокаралар фақатгина Россия қўшинлари Украинани тўлиқ тарк этган тақдирдагина ўтказилади. Бу ҳақда Владимир Зеленский маълум қилди.
Кеча Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Львовда Зеленский ва Гутерриш билан уч томонлама музокаралар ўтказди. У мулоқот давомида дипломатик жараённи қайта тиклашни таклиф қилган.
“Мени уларнинг тинчликка тайёрлиги ҳақида гаплари ҳайрон қолдиради. Ҳар куни ўлдирадиган, зўравонлик қиладиган, бизнинг шаҳарларимизга қанотли ракеталар билан зарбалар берадиган одамлар тинчликка эришишни истамайди. Аввало улар бизнинг ҳудудимизни тарк этиши керак”, – деган Зеленский.
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ғалла келишувига тўхталган. Унинг сўзларига кўра, ушбу келишувдан сўнг дунё бозорида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархи 9 фоизга пасайган. Шу билан бирга бош котиб ҳали анча ишлар амалга оширилиши зарурлигини, ишлаб чиқариш занжирлари узилганини таъкидлаган.
Бундан ташқари, Гутерриш Запорожье АЭС атрофини демилитаризация қилишга чақирган. РФ ТИВ бунга жавобан, ушбу таклифни амалга ошириш имконсиз эканини маълум қилган.
Туркия етакчиси ҳам АЭС атрофида жанглар кетаётганидан хавотир билдирган.
“Биз яна бир Чернобиль ҳалокатини истамаймиз. Туркия ушбу низо дипломатик йўл билан тугалланиши учун барча таъсир воситаларини ишга солмоқда. Биз украиналик дўстларимиз ёнидамиз”, – деган Эрдоған.
Бундан ташқари, у Львовда кўтарилган кўплаб масалалар Россия билан муҳокама қилиниши зарурлигини ва бу бўйича Путин билан мулоқот ўтказишини айтган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?