Фото: Anadolu Agency
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон халқаро ҳуқуқ асосида Қрим Украинага қайтарилиши шартлигини яна бир бор таъкидлади. Бу ҳақда BBC хабар берди.
«Халқаро ҳуқуқ талабига мувофиқ, Қрим Украинага қайтарилиши шарт. Бу бутун минтақа ва жаҳон хавфсизлик тизими, Украинанинг барқарорлиги, ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаш, суверенитети ва сиёсий бирдамлиги учун ўта муҳимдир», — Эрдўғоннинг бугун, 23 август куни Киевдаги «Қрим платформаси» онлайн-саммитидаги сўзларини келтирмоқда «Укринформ» агентлиги.
Туркия, жаҳоннинг деярли барча мамлакатлари каби, Қрим Россия томонидан аннексия қилинганини қоралайди, бироқ Россия-Украина низосида ҳар икки томон билан яхши алоқаларни сақлаган ҳолда балансни сақлашга ҳаракат қилмоқда.
Киевдаги «Қрим платформаси» иккинчи саммитида 60 давлатдан вакиллар, жумладан, 40 мамлакатнинг президент ва бош вазирлари иштирок этмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)