14:44 / 27.08.2022
1 194

Ўзбекистон автобуси Қозоғистонда ЙТҲга учради

Ўзбекистон автобуси Қозоғистонда ЙТҲга учради
Фото: Қозоғистон ИИВ
27 август куни тонгда Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида «Тошкент — Бишкек» йўналишида ҳаракатланган йўловчи автобуси иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги хабар беришича, соат 7 дан ошганида Тулкибас тумани ИИБ навбатчилик қисмига мазкур ЙТҲ ҳақида хабар келиб тушган. Воқеа жойига етиб келган полициячилар Шакпак қишлоғи ҳудудидаги 601-километрда Ўзбекистон компаниясига тегишли автобус йўлдан чиқиб кетганини аниқлаган.

«Салонда хорижлик фуқаролар бор эди. Ҳодиса оқибатида 12 киши тан жароҳати олиб, энг яқин шифохонага ётқизилди», — дейилади хабарда.

Ҳозирча яраланганлар қайси мамлакат фуқаролари эканига аниқлик киритилмаган.

Мазкур ҳолат Қозоғистон Жиноят кодексининг 345-моддаси 2-қисми — эҳтиётсизлик оқибатида инсон саломатлигига оғир зарар етказган ҳолда йўл ҳаракати ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш сифатида рўйхатга олинган.

Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда. Экспертиза тайинланган.

Транспорт вазирлигининг расмий изоҳига кўра, «Тошкент-Бишкек» йўналишида ҳаракатланган мазкур автобус «MIRONSHOX GRAND TRANS» МЧЖга тегишли. Автобус 26 август куни соат 22:00 да «Тошкент» автовокзалидан икки нафар ҳайдовчи ва 47 нафар йўловчи билан йўлга чиққан.

Ҳозирда ҳолат юзасидан МЧЖ раҳбарияти ва корхонада ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга масъул ходимлар билан ваколатли органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистон автобуси Қозоғистонда ЙТҲга учради