date
views 6 403

Туркияда меҳмонхоналардаги номерлар баҳоси кескин тушиб кетди

Туркияда меҳмонхоналардаги номерлар баҳоси кескин тушиб кетди

Туркияда сайёҳлик соҳаси инқирози натижасида мамлакат меҳмонхоналарининг баҳоси тушиб кетди. Масалан, Истанбулдаги меҳмонхона номерининг ўртача нархи бир кеча-кундузга 140 евродан 91,9 еврогача пасайган. Бу ҳақда "Kun.uz" хабар берди.

Мамлакатдаги меҳмонхоналар март ойида охирги бир неча йил учун энг паст кўрсаткичга эга бўлди. 2015 йилдаги меҳмонхоналарнинг тўлиши билан таққослаганда, кўрсаткич бу йил 16,5 фоизга кам бўлди. Жами барча меҳмонхоналарда 52,5 фоиз номерлар банд этилган. Туркия асосан Россия, Германия ва британиялик сайёҳларини йўқотди.

Қайд этилишича, аввал денгиз бўйидаги меҳмонхонларда яшаш шаҳардагисига нисбатан қимматроққа тушарди, бироқ ҳозирги вақтга келиб бу тафовут қисқарди.

Хорижлик сайёҳларнинг камайиши муносабати билан Туркия меҳмонхоначилари мамлакат ҳукуматига халқаро сайёҳлик операторларини қўллаб-қувватлаш чораларини кенгайтиришни сўраб мурожаат қилишди. Мисол учун, авиарейсларнинг май ойида тугаши керак бўлган субсидия дастури сентябрга қадар узайтирилди. Унга кўра, Туркияга қатновчи авиакомпаниялар ҳар бир рейс учун олти минг долларга эга бўлишади.

Бундан ташқари, бундай тўлов кўринишлари энди немис сайёҳлик операторларига ҳам тўланадиган бўлди. Мазкур чоралар Туркияга сайёҳларни жўнатувчи сайёҳлик фирмалари қизиқишини оширишига умид қилинмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркияда меҳмонхоналардаги номерлар баҳоси кескин тушиб кетди