19:53 / 20.09.2022
1 282

Пол Погба товламачиларга 11 млн евро бермоқчи бўлган, бироқ банк ўтказмани блоклаб қўйган

Пол Погба товламачиларга 11 млн евро бермоқчи бўлган, бироқ банк ўтказмани блоклаб қўйган
Полиция «Ювентус» ярим ҳимоячиси Пол Погбани ҳимоя остига олди. Туринликлар футболчиси акаси Матиа ва унинг дўстлари томонидан таҳдидларга учрамоқда, дея ёзади Sportmediaset.

Шунинг учун ҳозирда Турин полицияси Полни қўриқлаб турибди. Шунингдек, худди шу одамлар Погбанинг онасига ҳам таҳдид қилгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция терма жамоаси футболчиси уюшган жиноий гуруҳ томонидан товламачилик ва таҳдидларга учраётганини таъкидлаганди. Ушбу жиноий гуруҳ таркибига кирувчи акаси Матиа Погба шантаж йўли билан Полдан 13 миллион еврога яқин пул ундирмоқчилиги маълум бўлганди.

Матиа ҳибсга олинган, унга уюшган гуруҳнинг бир қисми сифатида товламачилик ва жиноий тил бириктириш айблови қўйилди. 27 ёшдан 36 ёшгача бўлган яна тўрт нафар гумонланувчига ҳам айблов қўйилган, уларнинг барчасига судгача ҳибсда сақланмоқда.

Пол Погба эса акаси томонидан шантажга учрагани бўйича кўрсатма берди.

Погбанинг айтишича, 2022 йил 19 март куни терма жамоа базасида бўлиб турган вақтда болаликдаги дўстлари Адама, ака-ука Рушдан ва Мачикурлар уни ўзи яшайдиган меҳмонхона яқинида жойлашган хонадонга олиб борган. У ерда футболчини телефонини ўчириб қўйишга мажбурлашган.

Хонага «капюшон»ли икки нафар қуролланган шахс кириб келган. Рушдан Полга уни узоқ йил давомида ҳимоя қилиб келгани учун 13 миллион евро, жумладан, 3 миллион нақд пул тўлашни буюрган.

«Қўрқиб кетдим. Икки йигит қуролларини менга ўқталди. Қўрққанимдан айтилган пулни тўлашга рози бўлдим. Улар эса бақириб: ‘ўчир овозингни, пастга қара’, деди.

Икки ‘капюшон'ли йигитдан бири Рушданнинг қулоғига ниманидир пичирлади. Қуролланган йигитлар кетгандан сўнг Рушдан уларга пул тўлашим кераклиги, акс ҳолда ҳаммамиз хавф остида қолишимизни айтди.

У машҳур футболчилигим учун содир бўлган воқеа нормал ҳолатлигини гапирди. Бироқ пул тўлашим керак эди, чунки у менинг номимдан ваъда берганди
», — дейди Погба.

Дастлаб Пол шантажчиларга айтилган пулни тўлаб бермоқчи бўлган, лекин банк ушбу ҳаракатлар шубҳали бўлгани учун операцияни рад этган.

Баҳорда яна қўшимча босимлар бўлганидан сўнг футболчи манчестерлик Бубакарга 100 минг евро беришга рози бўлган. Пол, шунингдек, товламачиларга кейинги ўтказмалари учун криптовалютага сармоя киритиш мажбуриятини олган ҳужжатга имзо чекканини тан олди.

Шундан сўнг Погба итальян банкидан Дубайдаги ҳисоб рақамига 13 миллион евро ўтказишни сўраган. Кейинчалик ушбу пулларни Адам К.нинг БААдаги ҳисоб рақамига ўтказмоқчи бўлган. Бироқ фикрини ўзгартирган.

Беш айбланувчи ҳам шантажчиларнинг «иккинчи давраси» томонидан босим ва таҳдидга дучор бўлганини даъво қилмоқда. Бубакар, Сен ва Марнада уч нафар «капюшон»ли одам таҳдид қилганини таъкидлади. Унинг адвокати Ромен Буле ўз мижози ҳақида: «У худди Пол Погба каби қурбон, чунки унга ҳам таҳдид қилишган, у манипуляция туфайли тузоққа тушиб қолган», — деди.

Яна бир гумонланувчи Мамадунинг машинаси июль ойи ўрталарида Парижда ёқиб юборилган. Матиа Погба эса июль ойи охирида бир нечта қуролланган шахс унга ва қолган икки гумонланувчига таҳдид қилганини айтиб ўтди.

10 август куни Рушдан қўлидан яраланган. Унинг адвокати Дафна Пулезининг айтишича, Рушданнинг ўзи жабрдийда. У 13 сентябрь куни Тунисга жўнаб кетишга тайёрланаётган вақтда ҳибсга олинган.

Ҳибсга олинган Матиа Погба август ойи охирида қуролли шахслардан қўрқиб, Полни фош қилувчи видеони ижтимоий тармоққа жойлаганини маълум қилди. У бу ишни «укасини гапиришга мажбур қилиш учун» қилганини тан олди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пол Погба товламачиларга 11 млн евро бермоқчи бўлган, бироқ банк ўтказмани блоклаб қўйган