22:39 / 20.09.2022
2 298

Турклар Қуръони Каримни япон тилига таржима қилди

Турклар Қуръони Каримни япон тилига таржима қилди
Туркия Диёнат ишлари раҳбари, муфтий профессор, доктор Али Эрбош Япониядаги етакчи зиёлилар билан учрашди ва Диёнат ишлари бошқармаси томонидан нашр этилган Қуръоннинг япон тилидаги маънолар таржимаси билан таништирди.

Хорижий сафари билан Японияда бўлган муфтий Али Эрбош ва унга ҳамроҳлик қилаётганлар Токио Масжиди Турк маданият марказида япон жамиятининг етакчи зиёлилари билан учрашди.

Қуръони Карим тиловати билан бошланган дастурда сўзга чиққан Эрбош ҳазратлари Қуръон мусулмонлар кучга эга бўлмай туриб, ўша шаҳарларнинг қалбини забт этганини айтди.

Муфтий жаоблари дунёда ҳеч бир иймон ва фалсафага насиб қилмаган қалбларни забт этишдаги муваффақият Қуръон ва Муҳаммад алайҳиссаломга берилганига диққат қаратди.

Қамар сурасининг "Қуръонни тушунилиши учун осон қилдик" оятини ўқиган Эрбош бу оят билан инсонларни улуғ китобни йўлбошчи қилиб олишга даъват этилганини таъкидлади.

Муфтий асрлар давомида дунё мусулмонларининг улуғ китобни узоқ ўлкаларга етказиш учун ҳаракат қилганини билдирди:
Туркия Диёнат ишлари бошқармаси Қуръони каримни 40 га яқин турли тилларга таржима қилдик” деди у.

Али Эрбошнинг айтишича, Қуръоннинг япон тилига таржимаси Диёнат ишлари бошқармаси томонидан 2018 йилда бошланганди.

Умид қиламизки, Турк Диний Вақф байрами муносабати билан тайёрланган японча таржимани жуда қисқа вақт ичида жуда кўп одамга етказишга ҳаракат қиламиз” деди муфтий ҳазратлари.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Турклар Қуръони Каримни япон тилига таржима қилди